Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича сўнгги қадамларни фаол муҳокама қилмоқда.
Фото: Табылды Кадырбеков
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилиши бўйича музокаралар якуний босқичда. Ушбу лойиҳа минтақа иқтисодиётини ривожланишида муҳим ўрин тутади. Бу ҳақда темирйўл хабарлари портали Railway Supply хабар берди.
Қайд қилинишича, Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича сўнгги қадамларни фаол муҳокама қилмоқда. Темирйўл минтақанинг асосий иқтисодий зоналарини боғловчи транспорт инфратузилмасининг муҳим қисмига айланади.
Асосий пудратчи China Railway бўлиб, ишни ташкил қилади. Инвестициялар иштирокчи давлатлар ўртасида тақсимланади, аммо молиялаштиришнинг катта қисми Хитой томонидан таъминланади. Бу эса лойиҳанинг Осиё минтақаси учун стратегик аҳамиятини таъкидлайди.
Аввалроқ, LogiStan Хитой темирйўл қурилишига 2,35 миллиард доллар ажратаётгани ҳақида хабар берган эди. Бу маблағлар нафақат қурилиш, балки тегишли инфратузилмани модернизация қилишни ҳам таъминлайди.
Темир йўл линиясининг яратилиши логистикани сезиларли даражада яхшилайди ва юкларни етказиб беришни тезлаштиради. Бу транспорт харажатларини камайтиради, бу эса мамлакатлар иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади.
Режалаштирилган темирйўл уч давлатни боғлайди ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлайди. Лойиҳа Хитойнинг халқаро савдони ривожлантириш бўйича стратегик ташаббусини қўллаб-қувватлайди.
Таъкидланишича, темирйўл қурилиши бутун Евроосиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатади ва унга халқаро компаниялар аллақачон қизиқиш билдирмоқда.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026