Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари жорий этилмоқда
2025 йил 1 январдан кам таъминланган оилалардан болаларни меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига вақтинча қабул қилиш бекор қилинади.
Президент фармони билан болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
Ҳужжатнинг мақсади – етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган, зўравонликдан жабрланган ва оиладан олинган болаларни (ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар) жойлаштиришнинг муқобил шаклларини такомиллаштириш, шунингдек етим ва ота-она қарамоғисиз қолган ёшларни жамиятга интеграциялашувини таъминлаш.
Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари:
- уларни оилавий муҳитда тарбиялаш, оилаларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликдан чиқаришда кўмаклашиш орқали ижтимоий етимликнинг олдини олиш;
- етим болаларни жамиятга интеграциялашувига қаратилган хизматлар кўламини кенгайтириш;
- етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ихтисослаштирилган тарбия муассасаларига жойлаштириш кўринишидаги муқобил жойлаштириш шаклини босқичма-босқич деинституционализация қилиш ва бошқалар.
Болаларнинг энг яхши манфаатларидан келиб чиққан ҳолда уларни жойлаштиришнинг қуйидаги муқобил шакллари белгиланди:
- васийлик ва ҳомийлик белгилаш;
- болани фарзандликка олиш;
- қабул қилувчи (фостер) оилага бериш (оилага тарбияга олиш (патронат), шунингдек оилавий турдаги болалар уйларига (қисқа муддатли, узоқ муддатли ёки ихтисослаштирилган жойлаштириш);
- ихтисослаштирилган тарбия, соғломлаштириш ва тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш.
2025 йил 1 январдан кам таъминланган оилалардан болаларни меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига вақтинча қабул қилиш бекор қилинади. Бунда ҳоким ёрдамчилари ва ижтимоий ходимлар «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида оилаларни камбағалликдан чиқариш чораларини кўради.
2025 йил 1 мартдан Камбағал оилалар реестрига киритилган, расмий банд бўлган ёлғиз оналарга (оталарга) Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси маблағлари ҳисобидан бола (болалар) уч ёшга тўлгунга қадар мактабгача таълим хизматларидан фойдаланиш учун бир болага 1,5 БҲМгача моддий ёрдам кўрсатилади.
Оилавий турдаги болалар уйларини ташкил этиш учун тўлиқ оила (эр ва хотин) бўлиши талаби бекор қилинади. Уларни 30 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига ҳам ташкил этишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
11:35 / 13.12.2024
Ўзбекистонда ижтимоий карта жорий этилади
14:21 / 10.12.2024
Украина РФ ва эгаллаб олинган ҳудудлардан 5 нафар болани қайтарди
20:07 / 03.12.2024
“Қарор қабул қилишда ногиронлиги бор шахслар ҳам иштирок этиши шарт” – Ўзбекистонда ногиронлик муаммолари ҳақида
16:14 / 27.11.2024