Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда президентлик сайловларида ўнг номзод етакчилик қилмоқда
Руминияда президентлик сайловларининг биринчи босқичида ўнг номзод Кэлин Жоржеску етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда - мамлакат бош вазири ва социал-демократ Марчел Чолаку.

Фото: oradesibiu.ro
25 ноябр, душанбага ўтар кечаси мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, ўнг сиёсатчи Кэлин Жоржеску Руминиядаги президентлик сайловларининг биринчи босқичида 22,18 фоиз билан етакчилик қилмоқда.
Иккинчи ўринда 20,3 фоиз овоз билан социал-демократ ва Руминия бош вазири Марчел Чолаку турибди, у экзитполлар натижаларига кўра ғалаба қозониши башорат қилинган эди. Учинчи натижани «Руминияни қутқариш иттифоқи» либерал партиясидан Елена Ласкони кўрсатмоқда (17,94 фоиз). Кучли тўртликни ўта ўнг номзод Жорже Симион 14,18 фоиз овоз билан якунлади.
Тахминан 19 миллион киши истиқомат қилувчи Руминиядаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 21.00 (Тошкент вақти билан 23.00)гача очиқ эди. Таҳлилчиларнинг фикрича, мамлакатда кучли сиёсий кескинлик ҳукм сурмоқда, норозилик 2023 йилда 10 фоизга етган ва 5,5 фоиз даражасида қолаётган рекорд даражадаги инфляция туфайли юзага келган.
Руминияда давлат раҳбари ташқи ва хавфсизлик сиёсатини белгилайди, қуролли кучлар олий қўмондони ҳисобланади ва разведка хизматларини назорат қилиш билан шуғулланади. Руминияда парламент сайловлари 1 декабрга белгиланган.
Сайловда жами 13 нафар номзод иштирок этди. Иккинчи тур 8 декабрга белгиланган.
Тавсия этамиз
Сентябрнинг ўрталари салқин, ойнинг учинчи ўн кунлиги эса илиқроқ ўтиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 21:31 / 08.09.2025
Чиройли авторақамларни аукцион орқали сотиш амалиёти бекор қилинади
Ўзбекистон | 20:31 / 08.09.2025
Мубашшир Аҳмад иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Жамият | 20:27 / 08.09.2025
Иқлим ўзгариши жаҳонда гўшт нархларини оширмоқда
Иқтисодиёт | 14:56 / 08.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нетаняҳу Қатар ва «террорчиларни ушлаб турган» бошқа давлатларга ултиматум қўйди
Жаҳон | 23:47 / 10.09.2025
-
Камала Ҳаррис ўз китобида Жо Байденни танқид қилди
Жаҳон | 23:45 / 10.09.2025
-
Neuralink миясига чип ўрнатилган 12 нафар бемор ҳақида хабар берди
Фан-техника | 23:15 / 10.09.2025
-
Россия Украинанинг 6 минг кв км ҳудудини беришни талаб қилмоқда – Вэнс
Жаҳон | 22:51 / 10.09.2025
Мавзуга оид

11:55 / 06.08.2025
Руминия собиқ президенти Ион Илиеску 95 ёшида вафот этди

14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди

12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди

12:16 / 19.05.2025