Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой иккита сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди
«Гаоцзин» сериясига кирувчи сунъий йўлдошлар фуқаролик ва тижорий мақсадлар учун юқори сифатли оптик тасвирларини тақдим этишга мўлжалланган.
Фото: Синьхуа
Хитой Ерни масофадан зондлашга мўлжалланган «Гаоцзин» сериясига кирувчи бир жуфт сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли учирди, деб хабар беради «Синхуа» агентлиги.
Қайд этилишича, ҳар иккала сунъий йўлдош мамлакат шимоли-ғарбидаги Цзюцюан космодромидан «Чанчжен-2C» ташувчи ракетаси ёрдамида учирилган. Стартдан кейин сунъий йўлдошлар белгиланган орбитага муваффақиятли етиб борган.
«Гаоцзин» сериясига кирувчи сунъий йўлдошлар Siwei Surveying and Mapping Technology Co компанияси томонидан яратилган бўлиб, улар фуқаролик ва тижорий мақсадлар учун юқори сифатли оптик сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этишга мўлжалланган.
«Гаоцзин» сунъий йўлдошларининг дастлабки гуруҳи 2016 ва 2018 йилларда, учинчи гуруҳи эса жорий йилнинг 15 апрелида учирилган эди.
Хитой қуёш-синхрон орбитасида ишлайдиган «Гаоцзин» сериясига кирувчи жами 28 та сунъий йўлдошдан иборат гуруҳни яратишни режалаштирган.
Аввалроқ Хитой 15 та сунъий йўлдош ортилган тижорий ракетани учирганди. Орбитага «Цзилин-1 Гаофэн», «Юняо-1», «Сигуан-1» серияларидаги аппаратлар, шунингдек, Ўмон учун мўлжалланган масофадан зондлаш сунъий йўлдоши олиб чиқилган.
Мавзуга оид
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026