Тўқимачилик бизнеси ажратилган 25 млн долларлик субсидиядан ҳозирча фақат 4 млн долларидан фойдаланди
Текстил саноати корхоналарига матони бўёш ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 10 фоизини қоплаб бериш учун 25 млн доллар ажратилган эди. Лекин ўтган икки йилда бу субсидиянинг қарийб 4 млн долларлик қисми ўзлаштирилган.

Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тўқимачилик соҳасида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш учун ажратилган маблағдан хусусий сектор қай даражада фойдаланаётгани ҳақида маълумот берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил сентябридаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 25 млн доллар ажратилган.
“Натижада бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар учун 2023 йилда 19 та корхонага 26,5 млрд сўм қайтариб берилган бўлса, 2024 йилда 10 та корхона учун жами 16,7 млрд сўм қайтариб берилди.
Ускуналар қийматининг 10 фоизлик қиймати қайтарилиши тадбиркорлар учун муҳим имконият яратади. Субсидиялар орқали тақдим этилаётган бу имкониятлар, тўқимачилик соҳасида янги босқичга ўтиш ва янада муваффақиятли ишлаш учун мустаҳкам асос бўлади”, – дейилади Савдо-саноат палатаси ахборотида.а
Иқтисодчи Отабек Бакиров юқорида кўрсатилган имкониятдан фойдаланган тадбиркорлар саноқли эканига эътибор қаратди.
“Жаҳон савдо ташкилотига кириш билан боғлиқ равишда экспортчиларга имтиёзларнинг бекор қилинаётгани тўқимачилик бизнесини ташвишга солаётгани аниқ.
Масалан, бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизлик қийматининг қайтарилишидан фойдаланган тадбиркорлар саноқли. Ҳалиям аксар текстилчилар калава ип билан чувалашиб ётишипти.
Давлат раҳбари ташаббуси билан бўёқхона ускунасининг 10 фоизини субсидиялаш учун 25 млн доллар ажратилган. Қисқа муддат ичида 30 та янги бўёқхонага 4 млн доллар субсидия тўлаб берилган.
Давлатнинг ўзи субсидия орқали қўллаб-қувватлаётгани, хомашё сотишдан фойда катта бўлмаслиги текстилчилар учун аниқ сигнал бўлиши керак.
Мато бўялдими, гул босилдими, нархи, рақобатбардошлилиги ошади, бозори кенгаяди, харидори кўпаяди. Буялмаган матони 3 доллар, бўялганини эса 6 доллардан сотса бўлади. 3 млрд доллар эмас, 6 млрд долларлик экспорт қилиш мумкин.
Енгил саноат барибир бир кун якуний қайта ишлаш босқичига ўтади. Хомашё сотиш хато эканини бизнес ҳам тушуниб етади, ускунани олиб келиб қайта ишлашни бошлайди. Лекин бу ишни давлат субсидия бераётганида қилиш энг тўғри йўл”, – дея ёзди Бакиров.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар янада қўллаб-қувватланади
Ўзбекистон | 18:24
-
«Бу бизнинг уруш эмас» - Агар музокараларда тараққиёт бўлмаса, АҚШ Украинада тинчлик ўрнатиш уринишларини тўхтатади
Жаҳон | 18:03
-
Сирдарёдаги хусусий клиникалар шифокорлар маошини 500 минг сўмгача камайтириб кўрсатган
Ўзбекистон | 17:59
-
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 17:56
Мавзуга оид

12:29 / 03.03.2025
Покистон тўқимачилик корхонаси Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширади

22:20 / 11.02.2025
“Озиқовқатсаноат” уюшмаси фаолияти тикланиши мумкин

16:21 / 24.01.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

16:07 / 03.12.2024