Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Товарни божхона муҳри остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш рақамлаштирилади
Гувоҳнома олиш бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Лицензия» ахборот тизими орқали кўриб чиқиш механизми жорий этилади.
Ҳукумат қарори билан 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра, автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш йўли билан ҳужжатларни қоғоз нусхада талаб қилишдан воз кечилади.
Шунингдек, гувоҳнома олиш бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва "Лицензия" ахборот тизими орқали кўриб чиқиш механизми жорий этилади.
Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Вақтинча олиб кирилган товарлар бўйича тўлов графиги жорий этилиши мумкин
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
19:02 / 01.05.2026