Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Трампни хавфсиз ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда
Россия раҳбари унинг эҳтиёткор бўлишига умид билдирди.
Оқ уйнинг сайланган раҳбари Доналд Трамп яқинда бўлиб ўтган сайлов кампанияси чоғида ўз ҳаётига суиқасд қилингани туфайли таҳдидли вазиятда, деб ҳисоблайди Россия президенти Владимир Путин.
«Трампга қарши маданиятсиз кураш усуллари, жумладан, қотилликка уриниш ҳам бир неча бор қўллангани мени ҳайратда қолдирди, дарвоқе, менинг фикримча, ҳозир ҳам у хавфсиз ҳолатда эмас», деди Путин Остонадаги КХШТ саммити якунлари бўйича ўтказилган брифингда.
«Қўшма Штатлар тарихида ҳар хил ҳолатлар бўлган, аммо менимча, у тажрибали одам, у эҳтиёткор бўлади деб умид қиламан», деди Путин.
Унга кўра, нафақат Трамп, балки унинг оила аъзолари ва болалари ҳам ҳужумга учраган.
«Бизда бандитлар ундай қилмайди. Жиноий гуруҳлар ўзаро урушганда, аёллар ва болаларга тегмайди», деди Россия президенти.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
10:55 / 17.07.2026