Ўзбекистон | 14:14 / 29.11.2024
1646
1 дақиқада ўқилади

Полшадаги 5 та савдо уйи орқали Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари сотуви ҳажми ортди

Ўзбекистон элчихонаси ва USAIDнинг Тошкентдаги ваколатхонаси кўмагида "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси делегациясининг шу йил 19-21 ноябр кунлари Варшава шаҳрида ўтган Fast Textile 2024 халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштироки ташкил этилди.

Фото: Дунё

Сафар доирасида 19 ноябр куни Ptak Warsaw Expo кўргазма залида "Полша-Осиё" савдо палатаси билан биргаликда бизнес-форум ўтказилди.

Йиғилганлар эътибори Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан 2024 йил март ойидан йўлга қўйилган Тошкент ва Варшава ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновларнинг аҳамиятига қаратилди.

Элчихона ходимлари томонидан ўтказилган тақдимотда Европа Иттифоқининг GSP+ тартиби туфайли 2023 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ўсиб, 600 миллион АҚШ долларини ташкил этгани қайд этилди.

Полшада фаолият юритаётган бешта тўқимачилик савдо уйлари орқали Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари сотуви ҳажми ортгани маълум қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида G2B ва B2B форматида музокаралар ташкил этилди. Унда қатор қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани