Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар учун «яшил йўлак» орқали мамлакатдан чиқиб кетиш муддати узайтирилди
Миграция агентлиги Жанубий Кореяда нолегал бўлиб турган фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида имзоланган ҳужжатга кўра, 30 ноябр куни тугаши лозим бўлган «яшил йўлак» лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январ кунигача узайтирилди.
Демак, Жанубий Кореяда ноқонуний юрган фуқаро 2025 йилнинг 31 январ санасига қадар «яшил йўлак»дан фойдаланиб, эркин чиқиб кетиши мумкин.
Кореяда ноқонуний ишлаб, яшаб юрган шахслар:
- 1 ойдан кам бўлса 1 миллион вон (716 доллар);
- 1 ойдан 3 ойгача 1,5 миллион вон (1074 доллар);
- 3 ойдан 6 ойгача 2 миллион вон (1432 доллар);
- 6 ойдан 1 йилгача 4 миллион вон (2864 доллар);
- 1 йилдан 2 йилгача 7 миллион вон (5012 доллар);
- 2 йилдан 3 йилгача 10 миллион вон (7160 доллар);
- 3 йилдан 5 йилгача 20 миллион вон (14 321 доллар);
- 5 йилдан 7 йилгача 25 миллион вон (17 902 доллар);
- 7 йилдан кўп бўлса 30 миллион вон (21 482 доллар) миқдорида жарима тўлайди.
Кўрсатилган муддат ичида Кореяни ихтиёрий тарк этса:
- юқоридаги жарималардан озод этилади;
- кейинчалик Кореяга қайта кириши енгиллашади.
Ушбу муддат тугаганидан сўнг фуқаро Кореяда яна қоладиган бўлса, Миграция агентлиги томонидан шартнома бандларига кўра фуқаро ёки унинг кафилига нисбатан:
- катта миқдорда жарима (ҳар бир ойи учун 2000 доллар);
- Корея томонидан қайта киришга тақиқ қўлланади.
Қўшимча маълумот учун:
- Корея Адлия вазирлиги сайти — www.hikorea.go.kr;
- Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси — 02-2285-1341 Асилбек Абдумуталов, Саида Адҳамова.
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Корея Республикасида фаолият юритаётган фуқароларимиздан ушбу давлатнинг қонунчилигини бузмасликни, уларнинг урф-одатларини ҳурмат қилишларини ва ноқонуний юрган юртдошларимизни юқорида кўрсатилган муддат ичида Ўзбекистонга қайтишларини сўраб қолади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Кореяга ишлаш учун борган икки ўзбекистонлик иш жойидан қочиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Миграция агентлиги хабарига кўра, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки ҳуқуқбузарнинг маҳаллаларига масъуллар борган ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинган. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса, Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:06 / 08.06.2026