МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
Президентнинг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан президент айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори имзоланди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотлардаги аъзолиги бўйича мажбуриятларни бажариш учун масъул бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига киритилди.
Бюро Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқига аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш учун масъул бўлади.
Маълумот учун: Суд ижрочиларининг халқаро иттифоқи – турли мамлакатларнинг суд ижрочилари ўртасидаги халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш учун ташкил этилган нодавлат ташкилот. 1952 йилда Франция Суд ижрочиларининг миллий палатаси ташаббуси билан тузилган. Ҳозирги вақтда ташкилот тахминан 100 та мамлакатнинг суд ижрочилари хизматларини бирлаштиради.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан, Бюро директори, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи ўрнига унинг таркибига лавозими бўйича Бош прокуратуранинг Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи киради.
Мавзуга оид

11:52 / 22.03.2025
АҚШда суд сунъий интеллект томонидан яратилган асар муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланмаслигини тасдиқлади

15:34 / 18.03.2025
АҚШда профессор 380 млн йиллик тошқолдиқларнинг чиқиндига ташлаб юборилишига сабаб бўлган университетни судга берди

12:20 / 17.03.2025
Юзлаб инсонларни чув туширган автолизингчиларга ҳукм ўқилди

10:09 / 14.03.2025