Жаҳон | 18:46 / 30.11.2024
6160
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Приморский ўлкаси учун мигрантларнинг асосий «таъминотчиси» экани маълум бўлди

Чет эллик ишчи кучини қонунийлаштириш учун ўлкада меҳнат миграцияси билан боғлиқ барча масалаларни ўз зиммасига оладиган ихтисослаштирилган агентлик тузилмоқда.

Фото: Алексей Белкин / NEWS.ru / ТАСС

Россиянинг Приморский ўлкасида 46 мингга яқин мигрант истиқомат қилади ва уларнинг кўпчилиги – ўзбекистонлик. Бу ҳақда ҳудуд ҳукумати раиси Вера Шчербина маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мигрантларнинг аксарияти Ўзбекистондан келган – тахминан 19,5 минг киши. Шунингдек, қирғизлар (3,5 минг), тожиклар (2,7 минг) ва хитойликлар (11,5 минг) ҳам бор.

«Булар қонуний мигрантлар, аммо ноқонуний мигрантлар ҳам бор. Ва албатта улар бизга катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу жиноятларни ўз ичига олади, гарчи улар 3 фоиздан бир оз кўпроқ бўлса-да. Лекин шунга қарамай, бундай ҳолатлар жуда резонансли. Аҳоли эса бундай ҳолатларга жуда салбий баҳо беради. Ички ишлар бошқармаси [миграция қонунчилигини] бузиш бўйича 13 мингга яқин баённомалар ҳақида бизга хабар берди, бу ҳақиқатан ҳам жуда кўп. Биз эса тартибни тиклаш вақти келди деб ҳисоблаймиз», деди у.

Қайд қилинишича, чет эллик ишчи кучини қонунийлаштириш учун ўлкада меҳнат миграцияси билан боғлиқ барча масалаларни ўз зиммасига оладиган ихтисослаштирилган агентлик тузилмоқда. У нафақат иш берувчининг илтимосига биноан ҳудудга ишчиларни жалб қилади, балки хорижликларни, жумладан, хорижда ҳам ўқитади.

Буларнинг барчаси, Шчербина сўзларига кўра, минтақа иқтисодиётининг кўплаб тармоқларида - қурилишдан қишлоқ хўжалигигача бўлган соҳаларда муҳим кадрлар етишмаслигини ҳеч бўлмаганда қисман тугатишга имкон беради. Расмийларнинг фикрича, қўшимча ишчи кучисиз минтақа иқтисодиётини ривожлантириш қийин бўлади. Бироқ, бу ҳолда меҳнат миграцияси тушунарли ва тўлиқ қонуний бўлиши керак.

Мавзуга оид