Спорт | 17:43 / 30.11.2024
13944
3 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди

Ўзбекистон чемпионатида мавсум якунланди ва сўнгги тур натижаларига кўра кумуш ҳамда бронза медаллар соҳиблари, Пролигага тушиб кетган жамоа аниқланди. 

Сўнгги ўриндаги «Металлург» кутилмаганда чемпион «Насаф» майдонида ғалаба қозониб, 13-ўринга кўтарилди. Натижада «Нефтчи» билан дуранг ўйнаган «Локомотив» Пролигага равона бўлди. 

«Металлург» «Сурхон»га ютқазган «Олимпик» билан бирга Про лига жамоалари — «Қўқон-1912» ҳамда «Шўртан»га қарши ўтиш босқичида қатнашади. 

ОКМК ўз уйида «Қизилқум»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кумуш медалларга сазовор бўлди.

Наманганда ўтган водий дербисида кубок финалида бўлгани каби «отишма» бўлди ва «Навбаҳор» 90+7-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди ва шу билан бирга 11-бор бронза медалларини қўлга киритди. 

«Сўғдиёна» эса «Динамо»га ютқазиб, 4-ўринга тушиб кетди ва медалларсиз қолди. 

Тошкент дербисида «Бунёдкор» «Пахтакор» устидан ғалаба қозониб, юқори дивизионда қолишни уддалади. 

«Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан 13 та гол билан Суперлига тўпурари бўлди. 

Суперлига. 26-тур. 30 ноябр
Навбаҳор — Андижон 3:3

Голлар: Жамшид Искандеров (54, пеналти), Йован Жокич (60), Руслан Жиянов (90+7) — Сардор Азимов (45), Рустам Турдимуродов (62), Ислом Маматказин (73). 

Бунёдкор — Пахтакор 2:0
Голлар: Андрия Филиппович (36), Момчило Расо (79). 

Локомотив — Нефтчи 2:3
Голлар: Иван Рогач (12), Сардор Абдунабиев (30) — Аббос Ғуломов (39), Билол Тошмирзаев (40), Санжар Қодирқулов (90+2). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Ҳусайн Норчаев (56, Нефтчи). 

Насаф — Металлург 1:2
Голлар: Шерзод Насруллаев (45+2) — Марко Миличкович (45+9), Далер Шарипов (54). 

ОКМК — Қизилқум 1:0
Гол: Ойбек Рустамов (78). 

Динамо — Сўғдиёна 1:0
Гол: Жоэл Кожо (78). 

Сурхон — Олимпик 3:0
Голлар: Муҳаммадали Абжураҳмонов (35), Беҳруз Шайдулов (61), Абдуғофур Ҳайдаров (90+3). 
Четлатиш: Аҳмаджон Анваров (39).

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи