SIPRI: Бутун дунёда, айниқса Россияда қурол савдоси ошиб бормоқда
SIPRI ҳисоботида қайд этилишича, 2023 йилда дунёнинг энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчиси 632 миллиард доллар ишлаб топди. Даромаднинг ўсиши бутун дунё бўйлаб қайд этилди, энг юқори ўсиш Россия ва Яқин Шарқ компанияларида қайд этилди.

Фото: AP
Соҳадаги энг йирик 100 та қурол ва хизмат кўрсатиш компаниялари даромади 2023 йилда 632 миллиард долларга етди, бу ўтган йилга нисбатан реал кўрсаткичларда 4,2 фоизга кўпдир. Бундай маълумотлар Стокҳолм халқаро тинчлик муаммолари тадқиқоти институтининг (SIPRI) 2 декабр куни ўз веб-сайтида эълон қилинган янги ҳисоботида келтирилган.
SIPRI маълумотларига кўра, даромадларнинг ўсиши бутун дунёда кузатилган ва бу айниқса Россия ва Яқин Шарқ компаниялари орасида кескин бўлган. Умуман олганда, ҳисоботда таъкидланишича, кичик қурол ишлаб чиқарувчилар Ғазо сектори ва Украинадаги урушлар, Шарқий Осиёдаги кескинликнинг кучайиши ва бошқа минтақалар ҳамда мамлакатлардаги ҳарбийларни қайта жиҳозлаш дастурлари билан боғлиқ янги талабларга самаралироқ жавоб беришди.
Етакчи қурол компаниялари ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда ва ходимларни жалб қилмоқда
SIPRI таҳлилчиларининг таъкидлашича, соҳадаги 100 та йирик глобал компанияларда қурол сотишдан тушган умумий даромад 2022 йилда пасайганидан сўнг ўтган йили кескин ошган, уларнинг деярли тўртдан уч қисми ўша пайтдагидан кўпроқ даромад олган.
«2023 йилда қурол-яроғдан тушадиган даромадлар сезиларли даражада ўсди, бу 2024 йилда ҳам давом этиши мумкин, - дейди SIPRI дастурининг ҳарбий харажатлар ва қурол ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотчиси Лоренцо Скараццато. - 100 та энг йирик қурол ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлари ҳали ҳам тўлиқ талаб кўламини акс эттирмайди ва кўпчилик ходимларни ишга қабул қилишни бошлади, бу уларнинг келажакдаги сотувлар учун оптимизмини кўрсатади».
Россия қурол компаниялари даромади кескин ошган
Маълумотлар йўқлиги сабабли Россиянинг иккита компанияси топ-100 таликка кирди, аммо уларнинг умумий даромади 40 фоизга ўсиб, тахминан 25,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу деярли бутунлай ишлаб чиқариш объектларига тўғридан тўғри эгалик қилмайдиган, лекин кўплаб турли хил қурол ишлаб чиқарувчиларни назорат қилувчи «Ростех» давлат корпорацияси даромадининг 49 фоизга ўсиши туфайли содир бўлди.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00 / 17.06.2025
-
🔴 LIVE: Эрон АҚШ билан тўқнашадими?
Жаҳон | 10:15
-
"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKA SR ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
Ўзбекистон | 09:42
-
Чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди
Жамият | 09:24
Мавзуга оид

23:17 / 17.06.2025
КХДР ишчилари Россиянинг Курск вилоятини тиклаш учун юборилади

18:46 / 17.06.2025
Россия Тожикистоннинг электр энергиясидан 297 миллион доллар қарзини кечади

14:35 / 17.06.2025
ЕИ Россиянинг Эрон ва Исроил ўртасидаги воситачилигига қарши

13:00 / 17.06.2025