Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий ҳолат эълон қилингач, Жанубий Корея валютаси қадрсизланди
Шунингдек, мамлакатнинг етакчи компаниялари акциялари нархи пасайди.
Жанубий Корея вонаси курси долларга нисбатан 2,6 фоизга пасайиб, 1 доллар учун 1442 вонани ташкил этди, бу валютанинг икки йиллик энг паст кўрсаткичидир.
Фонд бозорлари мамлакатдаги сиёсий воқеаларга салбий реакция билдирди. Куннинг иккинчи ярмида Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл «Шимолий Корея тарафдори кучларни йўқ қилиш ва эркин конституциявий тузумни ҳимоя қилиш» мақсадида ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Шу билан бирга, у ўз қарорини ички сиёсий муаммолар: мухолифатнинг мамлакатда тартибсизлик яратиш нияти билан изоҳлади.
Мамлакатдаги воқеалар биржадан ташқари савдоларда ҳам биржа индексларининг пасайишига олиб келди, чунки Жанубий Кореянинг ўзида ҳарбий ҳолат эълон қилинган вақтга келиб савдолар аллақачон тугаган эди.
MSCI South Korea индекси 4 фоиз йўқотиб, 52 ҳафталик энг паст даражага етди, Franklin FTSE in South Korea индекси эса 3 фоиз пасайди. Хориждаги савдоларда Жанубий Кореянинг Hyundai Motor (–6%), LG Electronics (–3,5%) ва POSCO (–5,9%) металлугия компанияси акциялари нархи пасайиш бўйича етакчи бўлди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026