Жаҳон | 14:08 / 03.12.2024
14525
3 дақиқада ўқилади

Ветнамнинг энг бадавлат аёли фирибгарлик бўйича иш апелляциясида ютқазди. Энди 9 млрд доллар топа олмаса, уни қатл этишади

Ветнамлик тадбиркор, мамлакатнинг энг бой аёли Чионг Ми Лан ўлим ҳукми ўқилган фирибгарлик иши бўйича апелляцияни ютқазди. У фақат 9 млрд доллар тўласа, олий жазодан қутулиб қолиши мумкин — бу ўз фирибгарлиги билан қўлга киритган маблағнинг тўртдан уч қисмини ташкил этади.

STR/AFP via Getty Images

68 ёшли Чионг Ми Лан апрел ойида ўлим жазосига ҳукм қилинганди.

Судда маълум қилинишича, Чионг Ми Лан 2011 йилдан 2022 йилга қадар бўлган муддатда Saigon Commercial Bank банкидан 304 триллион донг миқдорида (12,5 млрд АҚШ доллари) кредит олган. Бу — Ветнамнинг 2022 йилги ялпи ички маҳсулот ҳажмининг қарийб 3 фоизи демакдир. Шу билан бирга, унинг ҳаракатларидан давлатга етказилган зарар 27 млрд долларга баҳоланган.

Ветнам қонунчилигига кўра, агар иқтисодий жиноятлар учун ўлим жазосига ҳукм қилинганлар ўғирланган маблағларнинг 75 фоизини қайтара олса, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинади.

Шундай экан, Чионг Ми Лан ўлим жазосидан қутулиб қолиши учун 9 млрд доллар атрофидаги маблағ топиши керак бўлади.

Апелляция давомида тадбиркорнинг ҳимояси ҳукмни умрбод қамоқ жазосига алмаштиришни сўрашди. Адвокатларнинг сўзларига кўра, агар маҳкумнинг бошида ўлим ҳукми осилиб турмаса, у зарур маблағни топиши осонроқ бўлади. 9 млрд доллар йиғиш учун Чионг Ми Лан активлари, масалан, Хошиминдаги кўчмас мулклари, корхоналар ва қурилиш лойиҳаларидаги акциялари ва улушларини сотиши керак бўлади.

«Унинг активларининг умумий қиймати талаб қилинаётган товон суммасидан кўпроқ чиқади», — дея изоҳлайди BBC билан суҳбатда адвокатлардан бири. «Аммо уларни сотиш жуда кўп куч ва вақт талаб қилади: унинг активларидан аксари — тезда тугатиб бўлмайдиган кўчмас мулклардан иборат».

Ҳимоячилар келтирган аргументларга қарамай, суд Чионг Ми Ланга чиқарилган ҳукмни ўзгартирмаган. Унда президентдан афв қилишни сўраш имконияти ҳам бор.

Ҳукмни қачон ижро этиш режалаштирилгани маълум эмас: Ветнам ўлим жазосига давлат сири сифатида ёндашади ва ижро этилган ҳукмлар ҳақида эълон қилмайди. Қоидага кўра, ҳукм чиқарилиши ва ижро этилиши орасида бир неча йил ўтади, маҳбусларга эса ижро муддати ҳақида оз вақт қолганида маълум қилинади.

Чионг Ми Ланг иши — Ветнамда аёл киши иқтисодий жиноятлар учун ўлимга ҳукм қилиниши билан боғлиқ камдан кам ҳолатлардан бири. Бу жиноий ишнинг мисли кўрилмаган кўлами билан ҳам боғлиқ. Ветнам давлат банки соҳада ваҳимага йўл қўймаслик учун Saigon Commercial Bank банкини қайта капиталлаштириш учун миллиардлаб доллар сарфлаган.

Бу жиноий иш доирасида Чионг Ми Ландан ташқари яна 85 киши суд қилинган, улар орасида унинг турмуш ўртоғи ва қариндоши ҳам бор. Уларнинг барчаси айбдор деб топилиб, шартли уч йиллик қамоқдан тортиб 20 йилгача озодликдан маҳрум этилган.

Октябр ойида Чионг Ми Лан пул ювиш бўйича бошқа жиноий иш доирасида умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти