Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади
Вақтинчалик қўшимча қатнов 15-31 декабр ва 3-12 январ кунлари оралиғида, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
“Темирйўлэкспресс” маълум қилишича, ушбу йўналишдаги қўшимча поезд йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 15—31 декабр кунлари ҳамда 2025 йилнинг 3—12 январ кунлари оралиғида ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Поезд жадвали қуйидагича:
- 775-сонли Самарқанд —Тошкент йўналиши: Самарқанддан жўнаш соат 10:55 да — Тошкентга етиб бориш соат 13:15 да;
- 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкентдан жўнаш соат 13:56 да — Самарқандга етиб бориш соат 16:14 да.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026