Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия миграция бўйича ҳар ҳафта учрашув ўтказишни бошлайди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олим Абдуллаев Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш, Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳимояси ва ҳуқуқларини таъминлашда Ташқи ишлар вазирлиги олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.
Юқоридаги масалалар юзасидан фикр алмашилди ва Ўзбекистон фуқароларини Россия корхоналарига меҳнат фаолиятини ташкилий равишда жалб қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисида бир қатор конструктив келишувларга эришилди. Россия томони Ўзбекистон фуқароларини Россияга ишлаш учун ташкилий равишда жўнатишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Миграцияни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш масалаларида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Россия элчихонаси масъул ходимлари ўртасида ҳар ҳафта икки томонлама учрашувлар ўтказиш учун ишчи формат яратиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026