TIME журнали «Йил одами» номинациясига номзодларни эълон қилди
Улар орасида Илон Маск, Юлия Навалная, Бинямин Нетаняҳу ва Доналд Трамп бор.

Фото: TIME
9 декабрь куни TIME журнали «2024 йил одами» унвонига номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга қуйидаги шахслар киритилган:
- АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис;
- Уэлс маликаси Кейт Миддлтон;
- тадбиркор Илон Маск;
- Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная;
- Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу;
- АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл;
- подкастер Жо Роган;
- Мексика президенти Клаудия Шейнбаум;
- АҚШ бўлажак президенти Доналд Трамп;
- Meta бош директори Марк Цукерберг.
TIME журнали Илон Маскка бағишланган аннотацияда бизнесменни 2024 йилда «сиёсат оламига қадам қўйган дунёдаги энг бой одам» деб атади. Бинямин Нетаняҳу, TIME фикрига кўра, «бу йилги дунёдаги энг кучли ва зиддиятли лидерлардан бири», Юлия Навалная «Россия мухолифатининг «биринчи хоними», Доналд Трамп эса «жиноятда айбдор деб топилган биринчи сайланган президент»дир.
TIME 12 декабр куни ўзининг «Йил одами»ни эълон қилади.
1927 йилдан бери TIME журнали «яхши ёки ёмон бўлишидан қатъи назар», сўнгги 12 ой ичида дунёга энг катта таъсир кўрсатган шахс, гуруҳ ёки концепцияни танлайди. 2023 йилда бу унвонни хонанда Тейлор Свифт олди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди
Жаҳон | 09:05
-
2024 йилда ижобий ҳал қилинган суғурта ҳодисаларининг чорак қисми GROSS улушига тўғри келган
Ўзбекистон | 09:00
-
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсга олинди
Жаҳон | 08:57
-
Мураккаб вазиятда қолган меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам миқдори оширилди
Ўзбекистон | 08:52
Мавзуга оид

09:05
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди

18:37 / 22.04.2025
Ҳарвард университети Трамп маъмуриятини судга берди

12:18 / 22.04.2025
Трамп Марказий банк раҳбарини танқид қилгач, АҚШ фонд бозори қулади

12:04 / 22.04.2025