Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад ал-Башир Сурия ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланди
У Асад режимининг ағдарилишига раҳбарлик қилган «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жўланийнинг яқин сафдоши ҳисобланади.
Муҳаммад ал-Башир Сурия ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланганини маълум қилди, деб хабар беради Al-Arabiya. У мазкур лавозимда 2025 йил 1 мартга қадар фаолият юритади.
Муҳаммад ал-Башир 2024 йил январдан бери «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи Идлибда шакллантирган Сурия нажот ҳукуматини бошқариб келаётган эди. У гуруҳ етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жўланийнинг яқин сафдоши ҳисобланади.
Муҳаммад ал-Башир Суриянинг вақтинча ҳукуматини шакллантириши ҳақида 9 декабр куни Al-Jazeera телеканали хабар берганди. Шундан кейин Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Башар Асаднинг бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий ҳокимиятни топширишга тайёр эканини билдирган эди.
8 декабр куни Сурияда 24 йилдан бери ҳокимият тепасида бўлиб келган Башар Асад режими қулади. Асад президентлик лавозимини ташлаб, қочиб кетди ва Россиядан бошпана олди. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Башар Асад ва унинг оиласига бошпана бериш тўғрисидаги қарорни шахсан Путиннинг ўзи қабул қилган.
Аввалроқ Қўшма Штатлар Башар Асаднинг қайнотаси Фаваз Ахрасни Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган ҳукмдорига «молиявий, моддий ёки технологик ёрдам кўрсатгани» учун қайта санкциялар киритган эди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026