Песков: Башар Асадга бошпана бериш қарорини шахсан Путин қабул қилди
РФ президентининг матбуот котиби, шунингдек, Башар Асад ҳозир қаерда экани тўғрисида маълумот бера олмаслигини ва Путиннинг расмий жадвалида у билан учрашув кўзда тутилмаганини билдирди.

Сурия президенти Башар Асад ва унинг оиласига Россияда бошпана тақдим этиш қарорини Владимир Путин қабул қилди. Бу ҳақда РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Шу орқали у 8 декабр куни Сурияда ўз режими қулаган Асад Москвага учиб кетганини тасдиқлади. Песков Башар Асад ҳозир қаерда экани тўғрисида журналистларга маълумот бера олмаслигини ва Путиннинг расмий жадвалида у билан учрашув кўзда тутилмаганини билдирди.
Шунингдек, у Кремлнинг Асадга Россиядан бошпана берилгани бўйича расмий баёнот билан чиқиши «мутлақо кераксиз» эканини таъкидлади. «Биз бунга мажбур эмасмиз», — дейди у.
Суриядаги вазият ҳақида гапирар экан Песков у ерда содир бўлган воқеа «бутун дунёни ҳайратга солгани» ва Кремл ҳам «мазкур ҳолатда истисно эмаслигини» айтди. Путиннинг матбуот котиби фикрича, Сурияни «беқарорлик билан боғлиқ мураккаб давр» кутмоқда, аммо Кремл минтақадаги барча давлатлар билан бу масалада диалогни қўллаб-қувватлаб туради.
8 декабр куни ТАСС давлат ахборот агентлиги Кремлдаги манбасига таяниб, Башар Асад оиласи билан бирга Россияга учиб келгани тўғрисида хабар берганди. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Россия ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан Сурия собиқ президенти ва унинг оиласига бошпана тақдим этган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда сунъий интеллект ҳақида қонун қабул қилинмоқда. Унда нима ёзилган?
Ўзбекистон | 20:54
-
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди
Жаҳон | 20:51
-
Порошенко Зеленский офисини узурпацияда айблади
Жаҳон | 20:46
-
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон | 20:45
Мавзуга оид

22:02 / 14.04.2025
Суриянинг Москвадаги элчиси Россиядан бошпана сўради

21:18 / 14.04.2025
Саудия Арабистони Суриянинг Жаҳон банки олдидаги қарзини тўлаб бермоқчи

16:53 / 08.04.2025
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръанинг акаси президент маъмурияти бош котибига айланди

00:59 / 07.04.2025