Жаҳон | 15:15 / 12.12.2024
4074
2 дақиқада ўқилади

Виктор Орбан Владимир Путинга Украина туфайли қўнғироқ қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинадаги уруш ва тинчлик музокаралари имкониятларини муҳокама қилди.

Фото: Sean Gallup / Getty Images

Россия президенти Владимир Путин Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар қилди томонлар 11 декабр, чоршанба куни.

«Бугун эрталаб мен президент Путин билан бир соат телефон орқали суҳбатлашдим. Ҳозир Россия ва Украина ўртасидаги урушдаги энг хавфли ҳафталардир, биз ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини тарғиб қилиш учун барча мумкин бўлган дипломатик чораларни кўрмоқдамиз», деб ёзди Орбан ижтимоий тармоқларда.

Кремль Путиннинг Орбан билан суҳбатлашганини тасдиқлаб, «икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалалари» муҳокама қилинганини ва «Украина масалалари бўйича атрофлича фикр алмашилганини» билдирди. «Виктор Орбан инқирозни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлларини, шу жумладан, қатор Ғарб етакчилари билан алоқаларини ҳисобга олган ҳолда биргаликда излашга кўмаклашишдан манфаатдорлигини билдирди», — дея маълум қилди Кремл.

Кремл веб-сайтида таъкидланганидек, Путин «Украина атрофидаги вазиятнинг ҳозирги ривожланишига фундаментал баҳо берди».

Венгрия Россиянинг Украинада кенг кўламли уруши бошланганидан кейин ҳам Кремл билан алоқаларини сақлаб келаётган Европа Иттифоқининг кам сонли давлатларидан бири. Виктор Орбан бир неча бор Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари ва Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишига қарши чиққан.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди