Ўзбекистонлик боксчи қозоғистонлик рақибини тишлаб олди ва олтин медали олиб қўйилди
Қоидабузарлик финал жанги вақтида рўй берган.
Ўзбекистонлик боксчи Ҳавасбек Асадуллаев қозоғистонлик рақиби Аблайхон Жусуповни тишлаб олгани туфайли дисквалификация қилинди. Осиё бокс конфедерацияси қарорига кўра, унинг олтин медали рақибига берилди.
-71 кг вазн тоифасида жанг қилувчи Ҳавасбек Асадуллаев 11 декабр куни Таиландда ўтказилган Осиё чемпионати финалида қозоғистонлик Аблайхон Жусуповни мағлуб этганди. Аммо жанг вақтида у рақибининг елкасидан тишлаб олган.
Аммо Асадуллаев IBA ўйин қоидаларининг 21.1.8 банди бўйича таснифланган ҳарaкат, яъни рақибни тишлагани ҳакам томонидан эътибордан четда қолган. Қозоғистон бокс конфедерацияси Осиё чемпионатига бу ҳақда норозилик хати юбориб, қоидабузарликни исботловчи сурат ва видеолар борлигини маълум қилган.
Шундан сўнг бокс чемпионатининг техник вакили, ирландиялик Сади Даффи Ҳавасбек Асадуллаевни жангдаги жиддий қоидабузарлиги учун дисквалификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Чеклов қанча муддат амал қилиши маълум эмас.
«Рақиб тишлаши рефери томонидан эътиборсиз қолдирилган, аммо кейинги босқичда аниқланган», — дея қайд этган конфедерация.
Турнир якунига кўра, Ўзбекистон 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллаганди. Кейинги ўринни Қозоғистон (4–6–1) эгаллаганди.
Қоидаларга кўра, агар боксчи бирор сабабга кўра дисквалификация қилинган бўлса, унинг рақиби жанг ғолиби деб эълон қилинади. Шу туфайли қозоғистонлик Аблайхон Жуссуповни ушбу вазн тоифаси ғолибига айланди ва Ўзбекистон жамоасининг Осиё чемпионатида қўлга киритган олтин медаллари сони ҳам биттага камайди.
Мавзуга оид
21:57 / 18.12.2024
Фюри ва Усик бокс жангида илк марта сунъий интеллектга асосланган ҳакам бўлади
04:18 / 15.12.2024
Муроджон Аҳмадалиев нокаут билан ғалаба қозониб, камар соҳибига айланди
17:48 / 11.12.2024
Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
11:03 / 16.11.2024