Жанубий Корея ҳарбий разведка раҳбари ҳибсга олинди
Полициянинг тахминича, у президентнинг Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этиш режалари ҳақида олдиндан билган бўлиши мумкин.
Жанубий Корея полицияси мамлакат ҳарбий разведка қўмондонлиги раҳбари Мун Сан Хони ҳибсга олди, деб хабар берди Yonhap. Ундан олдин раҳбар бўлиб ишлаган Но Санг Вон ҳам ҳибсга олинган.
Ҳарбий разведканинг амалдаги раҳбари 3 декабр куни Марказий сайлов комиссияси биносига ҳарбий хизматчиларни юборганликда гумон қилинмоқда. Полициянинг тахминича, у президентнинг Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этиш режалари ҳақида олдиндан билган бўлиши мумкин. Чунки Мун Сан Хо ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан икки дақиқа ўтгач, ҳарбийларни Марказий сайлов комиссияси биносига юбориш тўғрисида буйруқ берган.
Ҳарбий разведканинг собиқ раҳбари Но Санг Вон ҳарбий ҳолат жорий этиш режасини тайёрлашда гумонланиб ҳибсга олинган. Жанубий Корея мухолифатининг таъкидлашича, Но Санг Вон тегишли фармон матнини тайёрлаган. У, шунингдек, мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Хюн билан яқин муносабатларга эга, у ҳарбий ҳолат жорий этиш режасининг асосий ижрочиси деб аталади. У 8 декабр куни ҳибсга олинган эди.
3 декабр куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл парламент ва сиёсий партиялар фаолиятини тақиқловчи ҳарбий ҳолат эълон қилди. Парламент аъзолари, тақиққа қарамай, ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз беришди. 14 декабр куни улар давлат раҳбарига импичмент эълон қилишди. Энди президент тақдири Конституциявий суднинг қарорига боғлиқ бўлиб турибди. Суд йиғилиши 16 декабр куни ўтказилади.
Мавзуга оид
17:34 / 15.12.2024
Жанубий Корея президенти лавозимидан вақтинча четлатилди
13:52 / 14.12.2024
Жанубий Корея президентига импичмент эълон қилинди
16:00 / 12.12.2024
«Охиригача курашаман». Жанубий Корея президенти исён бўйича айбловларни рад этди
15:34 / 11.12.2024