АҚШдаги аэропорт номаълум дронлар туфайли ёпилди
Ню-Йорк штати губернатори Стюарт халқаро аэропорти «ҳаво ҳудудида учувчисиз самолётлар фаоллиги» туфайли бир соатга ёпилганини хабар қилди.
АҚШнинг Ню-Йорк штатидаги Стюарт халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлаклари ҳаво маконидаги дронларнинг фаоллиги туфайли ёпилди. Бу ҳақда 14 декабр, шанба куни штат губернатори Кэти Хокул маълум қилди.
13 декабр куни кечқурун аэропорт бир соатга ёпилди. «Бу жуда чуқурлашиб кетди», деди Хокул. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти «муҳим инфратузилма ва халқи хавфсизлигини таъминлаш» учун Ню-Йорк штати ва унинг атрофидаги ҳудудларга қўшимча федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучларини юбориши керак, деди у. Губернатор, шунингдек, АҚШ Конгрессини давлат органлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ўз ҳудудида аниқланган дронларга қарши курашиш имконини берувчи қонун қабул қилишга чақирди.
АҚШда номаълум дронлар ҳақидаги хабарлар ортган
Кэти Хокулнинг баёноти Ню-Йорк, Коннектикут ва Ню-Жерси штатлари ҳудудларида учувчисиз учоқларнинг парвозлари ҳақида «кўпайиб бораётган хабарлар» ва маҳаллий аҳолининг «норозилиги кучайиши» фонида берилди, деб ёзади CBS News. Ноябр ойи ўрталаридан бери АҚШ Федерал терговлар бюросига учувчисиз учоқлар парвози кузатилгани ҳақида 5000 га яқин хабар келиб тушган, бироқ уларнинг атиги 100 таси расмийлар «эътиборини тортган». АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп номаълум дронларни уриб туширишга чақирди.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги вакилининг айтишича, аниқланган кўплаб «дронлар» аслида УУА сифатида нотўғри идентификация қилинаётган бошқариладиган самолётлардир, деб хабар беради CBS News. Айни пайтда, Ню-Жерси штатидаги Оушен округи шерифининг офиси соатига 60 миля тезликда учаётган «сирли дронларни» аниқлаш учун ўз дронидан фойдаланганини билдирди.
Мавзуга оид
14:05
АҚШнинг ГФРдаги собиқ элчиси «қийин» давлатлар бўйича махсус элчи бўлади
13:21
Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда ёрдам ваъда қилган шахс ушланди
19:15 / 15.12.2024
Эрон валютаси рекорд даражада қулади
14:59 / 15.12.2024