Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Эрон билан қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев бошчилигида мамлакат делегацияси Теҳронга ташрифи давомида Эрон қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломрезо Нурий Қизилча билан учрашув ўтказди.
Вазир Ғуломрезо Нурий Қизилча Ўзбекистон президентининг халқаро муносабатларни ривожлантириш борасидаги ташаббуси икки мамлакат ўртасидаги конструктив ҳамкорлик учун муҳим имкониятлар яратгани алоҳида таъкидлади.
Эрон томони, шунингдек, Ўзбекистон учун зарур бўлган сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришга ва ушбу соҳадаги эришилган тажрибалар ҳамда ишлаб чиқариш техникалари орқали кўмак кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.
Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан картошка етиштириш йўналишида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.