Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея ҳакерлари жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
2024 йилда ҳакерлар онлайн платформалар ва блокчейн лойиҳаларни бузиб кириш орқали 2,2 миллиард долларлик криптовалюталарни ўғирлашга муваффақ бўлди. Ўғирланган маблағларнинг асосий қисми КХДР ҳакерлари ҳисобига тўғри келмоқда.
2024 йилда ҳакерлар онлайн платформалар ва блокчейн лойиҳаларни бузиб кириш орқали 2,2 миллиард долларлик криптовалюталарни ўғирлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Chainalysis таҳлилий компанияси маълумотларига келтирилган.
Қайд этилишича, ўғирланган маблағлар миқдори ўтган йилга нисбатан 21 фоизга ошган. Шу билан бирга, улар 2022 йилги рекорд кўрсаткичдан сезиларли даражада кам — ўшанда ҳаккерлар 3,7 миллиард долларлик криптовалюталарни ўғирлаган.
Маълумотларга кўра, ўтган бир йил ичида бу турдаги йирик ўғирликлар сони 2023 йил билан таққослаганда 7,4 фоизга ошиб, 303 тани ташкил этган.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, ҳакерлар томонидан биринчи ярим йилликда ўғирланган маблағлар миқдори қарийб икки баробарга (84 фоизга) ошиб, 1,6 миллиард долларга етган. Аммо иккинчи ярим йилликда ўғирланган маблағлар сони сезиларли даражада камайган.
Chainalysis Шимолий Корея ҳакерларининг фаоллиги ошганини қайд этмоқда: таҳлилий компаниянинг баҳолашича, улар 47 та ҳужум натижасида 1,3 миллиард доллар ўғирлаган (102 фоизли ўсиш). Йил давомида ўғирланган барча криптовалюталарнинг 61 фоизи айнан ушбу мамлакат ҳакерлари ҳисобига тўғри келади.
Ноябр охирларида ҳакерлар Уганда Марказий банкидан 16,8 миллион доллар ўғирлагани маълум бўлганди. Жануби-шарқий Осиёдан бўлган ҳакерлар гуруҳи қўлга киритилган маблағларнинг бир қисмини Японияга ўтказган.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
21:21 / 26.12.2025