Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
Туркияда фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатиш вертолёти шифохона биносига урилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.
Туркия жанубидаги Муғла вилоятида жойлашган Ўқув-тадқиқот госпитали биносига вертолёт урилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят губернатори Идрис Акбийик маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида икки учувчи, шифокор ва шифохона ходимларидан бири ҳалок бўлган.
Фожиа маҳаллий вақт билан соат 10:06 да юз берган. Маълум қилинишича, фавқулодда тиббий ёрдам кўрсатиш вертолёти шифохонанинг тўртинчи қаватига урилган ва ерга қулаб тушган.
Таъкидланишича, авария вақтида ҳудуд қалин туман билан қопланган бўлган.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, тиббиёт ходимлари, полиция ва Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бошқармаси ходимлари етиб келган.
Вертолёт ҳалокатига нима сабаб бўлганини аниқлаш бўйича тергов бошланган.
Мавзуга оид
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026