Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура ва «Ўзбеккосмос» экологик ҳуқуқбузарликларга қарши бирга курашади
Бош прокуратура ва «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни аниқлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Бош прокуратура ва Космик тадқиқотлари ва технологиялар агентлиги («Ўзбеккосмос») ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Томонлар экологик хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилади. Аэрокосмик технологиялар назорат чоралари, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнларига киритилади.
Бош прокуратура, шунингдек, ўз фаолиятида Давлат космик мониторинги тизимидан олинган шаффоф ва юқори аниқликдаги маълумотлардан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Томонлар тизимли равишда ахборот алмашади ва бир қатор йўналишларда иш олиб боради, жумладан:
- дарахтлар кесилиши ва яшил майдонлар қисқариши ҳолатларини мониторинг қилиш;
- ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ва кон қазиш ишларини аниқлаш;
- дарёлар ўзанлари ва қўриқланадиган ҳудудларда фойдали қазилмалар қазиб олинишини назорат қилиш;
- ўзанларни тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш жараёнида лойиҳалардан четга чиқиш ҳолатларини текшириш;
- фойдали қазилмалар қазиб олинишининг ҳақиқий ҳажмини ўлчаш;
- чиқиндиларни ноқонуний ташлаб юбориш ва сақлаш жойларини кенгайтиришни назорат қилиш;
- далаларда сомон ва ўсимлик қолдиқларини ёқиш ҳолатларини қайд этиш.
Мавзуга оид
22:59 / 13.05.2026
Ўзбекистоннинг илк космонавти 2028 йилда коинотга учирилади
20:14 / 08.05.2026
Тошкентда прокуратура ходимлари Ғалаба кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди
11:02 / 28.03.2026
Наманганда соф олтин, Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди
19:50 / 10.03.2026