Жаҳон | 20:02 / 27.12.2024
2720
2 дақиқада ўқилади

Ветнамда гиёҳвандлик воситалари савдосида айбланган 27 шахс ўлимга ҳукм қилинди

Ветнамда Камбоджадан гиёҳвандлик воситаларини ташиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди. Уларнинг 27 нафарига ўлим жазоси тайинланди, яна икки нафари 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Фото: AFP

Ветнам суди гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган 27 шахсни ўлим жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Barrons.

Қайд этилишича, суд жиноий гуруҳ раҳбари Ву Хоанг Оан ҳамда унинг 26 нафар шеригини ўлимга ҳукм қилган. Яна олти нафар айбланувчига умрбод қамоқ жазоси, икки нафарига эса 20 йил муддатдан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Нашр маълумотларига кўра, 2018 йил мартдан 2022 йил ноябрга қадар жиноий гуруҳ Камбоджадан Ветнамга гиёҳвандлик воситалари контрабандаси билан шуғулланган. Бу давр мобайнида улар 626 килограммдан зиёд турли тақиқланган моддаларни олиб ўтишга муваффақ бўлган.

Айбланувчилар ҳар бир сафаридан 50 килограммга яқин наркотик моддаларни мамлакатга олиб кирганликларини тан олган. Бу каби қатновлардан жами 129 та амалга оширилган.

Ветнам қонунчилигига кўра, 600 граммдан ортиқ героин ёки 2,5 килограммдан зиёд метамфетамин билан қўлга тушган ҳар қандай шахс ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин. 2013 йилдан бери мамлакатда ўлим жазоси отув билан эмас, балки инъекция юбориш орқали амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти