Черногорияда қўлга тушган криптомагнат АҚШга экстрадиция қилинади
Черногория криптовалюталар тарихидаги энг шов-шувли лойиҳалардан бирининг асосчиси бўлган жанубий кореялик До Квонни АҚШга экстрадиция қиладиган бўлди.

До Квон Фото: Woohae Cho / Bloomberg / Getty Images
Черногория адлия вазири Боян Божович криптомагнат До Квонни АҚШга экстрадиция қилиш бўйича қарорга имзо чекди. Ушбу қарор криптовалюта соҳасидаги зиддиятли шахслардан бири иштирокидаги юридик можарога ниҳоят нуқта қўймоқда.
Қайд этилишича, вазирнинг қарори Квон томонидан Черногория Олий суди қарори устидан Конституциявий судга киритган шикояти рад этилганидан сўнг қабул қилинган. Сентябр ойида олий суд инстанцияси Terra асосчисини Жанубий Кореяга топшириш имкониятини бекор қилиб, якуний қарорни қабул қилиш ваколатини Адлия вазирлигига топширган эди.
Вазирликнинг расмий баёнотида қайд этилишича, қарор қабул қилишда барча ҳолатлар, жумладан, жиноятнинг оғирлик даражаси, у содир этилган жой, экстрадиция учун сўровларнинг берилиши, Квоннинг фуқаролиги ва уни бошқа мамлакатга топшириш имкониятлари инобатга олинган.
33 ёшли Квоннинг Terraforms Labs компанияси Terra USD (UST) стейблкоинини ишлаб чиққан бўлиб, у Terra токени (LUNA) билан ўзининг алгоритм ва операциялар тизими орқали доллар курсига боғлиқлигини сақлаб туриши керак эди. 2022 йил майда тизим ишдан чиқди, бу вақтда UST ва LUNA токенларининг умумий капитализацияси 60 миллиард доллардан ошганди. Инвесторлар зудлик билан ўз маблағларини чиқариб олишга уриниши натижасида иккала токен нархлари қулади. До Квон лойиҳасининг барбод бўлиши шу қадар кенг кўламли эдики, у глобал криптовалюта бозорига ҳам таъсир кўрсатди.
Кўп ўтмай Жанубий Корея Квонни фирибгарлик ва бозорни манипуляция қилишда айблаб, ҳибсга олишга ордер берди. У ўз айбига иқрор бўлмади ва мамлакатдан қочиб кетди. Бутун дунё бўйлаб инвесторлар миллиардлаб долларларидан айрилди ва Квон Жанубий Корея, АҚШ ҳамда Интерпол томонидан қидирувга берилди.
Ўтган йилнинг мартида До Квон Черногорияда сохта ҳужжатлардан фойдалангани учун қўлга олинди. Жорий йил март ойида эса қамоқдан озод этилгач, у АҚШ ёки Жанубий Кореяга экстрадиция қилинадиган бўлди.
Экстрадиция оид иш Черногорияда сиёсий можарони келтириб чиқарди: собиқ адлия вазири Андрей Милович бош вазир Милойко Спаични Квон билан молиявий алоқалари туфайли Жанубий Кореяга экстрадиция қилиш учун лоббичилик қилишда айблади.
Криптотадбиркорнинг адвокатлари уни Жанубий Кореяга экстрадиция қилишни сўради — ушбу мамлакатда бу турдаги молиявий жиноятлар учун 30-40 йил қамоқ жазоси белгиланган. АҚШда эса суд исботланган ҳар бир жиноят учун алоҳида жазо тайинлаши ва якунда уларнинг умумий муддати бир неча баробарга ошиб кетиши мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентдаги тиббиёт институтлари битирувчи курс талабаларига университет дипломи берилади
Ўзбекистон | 07:42
-
Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандда Ҳазрати Хизр мажмуасига ва «Боқий шаҳар» боғига ташриф буюрди
Ўзбекистон | 07:30
-
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Жаҳон | 01:16
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
Мавзуга оид

17:12 / 14.03.2025
Россия Хитой ва Ҳиндистон билан нефт савдосида криптовалютадан фойдаланаётгани маълум бўлди

12:12 / 04.01.2025
Черногория шов-шувли қотилликдан сўнг қурол ҳақидаги нормаларни кучайтиради

10:38 / 02.01.2025
Черногориядаги отишмада 12 киши ҳалок бўлди

19:31 / 30.12.2024