Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда портловчи қурилмалар сақлаб келинган энг катта омбор топилди
Федерал қидирув бюроси ходимлари ўз фермаси ҳудудида фойдаланишга тайёр 150 дан ортиқ портловчи қурилмани сақлаб келган шахсни ҳибсга олди.
Фото: ФҚБ
АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари Виржиния штатида эркакни ҳибсга олиш жараёнида портловчи моддалар яширилган йирик омборга дуч келди. CBS телеканалининг суд ҳужжатларига таяниб маълум қилишича, омбордан фойдаланишга тайёр 150 дан зиёд қўлбола портловчи қурилмалар топилган.
«ФҚБ ҳудуддан 150 дан ортиқ портловчи қурилмани аниқлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бу тарихдаги тайёр портловчи қурилмаларнинг энг йирик мусодараси бўлди», — дейилади прокурорнинг судга киритган даъвосида.
Ҳибсга олинган Брэд Спаффорд аввалига калта стволли винтовкани ноқонуний сақлагани учун ушланган. Шундан сўнг унинг Айл-оф-Уайт округидаги фермасида тинтув ўтказилган.
Майдони саккиз гектарга яқин ҳудудни кўздан кечириш натижасида ФҚБ ходимлари рекорд миқдордаги тайёр портловчи қурилмаларга дуч келган.
Спаффордга қарши иш бир йил олдин, унинг қўшниси фермердаги портловчи қурилмалар ҳақида хабар берганидан кейин бошланган.
Мавзуга оид
20:50 / 15.02.2026
АҚШ Ҳинд океанида яна бир танкерни ушлади
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026
Украина, Россия ва АҚШ музокараларининг янги раунди Женевада ўтади
12:44 / 14.02.2026