Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияпараст ҳакерлар Франциянинг қатор шаҳарлари сайтларига ҳужум уюштирди
Француз интернет сегментидаги жами 23 та сайт киберҳужумларга учраган, деб хабар бермоқда AFP Париж прокуратурасига таяниб.
Фото: Getty Images
Россияпараст ҳакерлар Франциянинг қатор шаҳарларининг интернет саҳифаларига ҳужум қилди. AFP агентлигининг 31 декабр, сешанба куни Париж прокуратурасига таяниб хабар беришича, жами 23 та сайт киберҳужумларга учраган.
Шундай қилиб, 31 декабрь куни Марсел ва Тарбес шаҳарлари, шунингдек, Франция жануби-ғарбидаги Юқори Гаронна департаменти веб-сайтлари ишламаган ёки уларга қисман кириш мумкин бўлмаган.
Марсел мэрияси AFP'га серверлар ҳужумга учрагани ва «ҳимоя механизмларини ўрнатиш кераклиги» ҳақида маълум қилди, бунинг натижасида сайтлар «ишламай қолган».
NoName гуруҳи масъулиятни ўз зиммасига олди ва киберҳужумларни Франциянинг Украинани қўллаб-қувватлагани учун қасос деб атади, дея хабар берди France 24 телеканали.
Ижтимоий тармоқларда ҳакерлар Нант, Бордо, Пуате, По, Ним, Ницца, Анже, Гавр ва Монпеле шаҳарлари, шунингдек, Ланд, Француз Полинезияси ва Янги Каледония департаментлари сайтларига ҳам ҳужум қилганликларини айтган. Шу билан бирга, уларнинг барчаси 31 декабр куни ишлашда давом этди, деб хабар берди France 24.
АҚШ Молия вазирлиги ХХРдан киберҳужум ҳақида хабар берди
АҚШ Молия вазирлиги Конгрессдаги қонун чиқарувчиларга ҳакерлардан бири, афтидан, Хитой манфаатларидан келиб чиқиб, департаментнинг бир қатор онлайн платформалари ва ҳужжатларига масофадан кириш имконини берувчи хавфсизлик калитини қўлга киритгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 30 декабр куни Reuters, AFP ва The New York Times хабар берди.
Вазирлик 8 декабр куни BeyondTrust дастурий таъминот ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатувчи учинчи компания томонидан киберҳужум содир этилгани ҳақида огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
15:29
Трамп Макрон ва унинг рафиқасини масхара қилди. Франция етакчиси жавоб қайтарди
21:34 / 01.04.2026
Франция президенти Фаластиннинг биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
13:22 / 23.03.2026
Ўзбекистон Франция билан қўшма аграр тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўймоқчи
10:54 / 23.03.2026