БААда дронлар ёрдамида уюштирилган шоуда иккита рекорд ўрнатилди
Байрам шоуси доирасида 1,4 мингта дрон ёрдамида улкан дарахт ва денгиз чиғаноғи шакли ҳосил қилинди.

Фото: The National News
БААнинг Рас-ал Хайма шаҳрида янги йил шоуси доирасида дронлар ёрдамида намойиш этилган томошаларда иккита Гиннес рекорди ўрнатилди. Бу ҳақда амирликнинг Туризмни ривожлантириш департаменти (RAKTDA) хабар берди.
«Бу йилги Янги йил байрами Рас ал-Хайманинг 2024 йилда сайёҳлик соҳасидаги ажойиб ютуқларининг ёрқин акси бўлди. Байрам шоуси доирасида ўрнатилган иккита Гиннес рекорди амирликнинг инновацион руҳи ва маданий ўзига хослигини намоён этди», — дейди RAKTDA раҳбари Раки Филлипс.
Рекордлар «Ҳавода дронлар ёрдамида энг катта дарахт шакли ҳосил қилингани» ҳамда «Ҳавода дронлар томонидан ҳосил қилинган денгиз чиғаноғининг энг катта шакли» ҳисобига ўрнатилган.
Our Story in the Sky шоуси амирлик тарихи ва маданиятига бағишланган. Соҳил бўйлаб тўрт километрга чўзилган майдонда 1,4 мингта дрон, лазер ва пиротехника воситалари ёрдамида уч соатлик томоша намойиш этилган. Томошанинг биринчи қисмида амирлик экотизими, иккинчисида денгиз мероси ва марварид олиш жараёни, учинчисида эса денгизчилик тарихи ҳақида маълумот берилган. Томоша мушакбозлик билан якунланган.
Рас-ал Хаймада ўтган йили уюштирилган мушакбозлик ҳам иккита номинация бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди: сув ва ҳаводаги энг узун мушакбозлик чизиғи учун.
Мавзуга оид

18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди

17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди

11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази

21:54 / 15.05.2025