Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия авиакомпанияси 2025 йилга режалаштирилган 4,6 мингдан зиёд рейсларини бекор қилади
AirBaltic авиакомпанияси 2025 йил ёз мавсумига режалаштирган минглаб рейсларини бекор қилади. Бунга двигател ишлаб чиқарувчи томонидан тегишли техник хизматлар ўз вақтида кўрсатилмагани сабаб бўлмоқда.
Латвиянинг AirBaltic авиакомпанияси 2025 йил ёз мавсумига режалаштирган 19 та йўналиш бўйича парвозларини бекор қилади.
«Двигател ишлаб чиқарувчи томонидан техник хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмагани AirBaltic авиакомпаниясининг Airbus А220-300 парки иш қобилиятига таъсир кўрсатди, натижада авиакомпания ёзги мавсум жадвалига ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлди», — дейилади компания пресс-релизида.
AirBaltic компанияси Pratt & Whitney’дан айрим А220-300 самолётлари двигателлар етишмаётгани сабаб 2025 йилда фойдаланишдан чиқарилгани тўғрисида хабар олган.
19 та йўналиш бўйича парвозлар бекор қилинганидан ташқари, компания ўзининг турли базаларида 21 та йўналиш бўйича парвозлар частотасини қисқартирмоқда. Умумий ҳисобда 4670 та рейс бекор қилинади ва бу 67 мингдан зиёд йўловчига таъсир кўрсатади.
AirBaltic Рига, Таллин, Вилнюс, Тампере ва мавсумий Гран-Канария каби 130 дан ортиқ йўналишларда хизмат кўрсатади.