Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкент шаҳрида 5 январ куни ҳарбий-ватанпарварлик паради ўтказилади. Шу боис қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Тошкент кўчаларида 5 январ куни ҳарбий-ватанпарварлик паради ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан қуйида келтирилган кўчаларда соат 11:00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади:
- Қорақамиш — Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб КҲАЙ — Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- КҲАЙ — Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Нурафшон — Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Нурафшон — Сағбон кўчалари чорраҳасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Фаробий — Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Зарқайнар — Сағбон кўчалари айланма ҳаракатидан Зарқайнар кўчаси бўйлаб Зарқайнар — Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Зарқайнар — Алишер Навоий кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат — Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасигача;
- Фурқат — Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳасидан Фурқат кўчаси бўйлаб Фурқат — Бешёғоч кўчалари кесишган чорраҳасигача.
«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:45
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026