Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик эркак Красноярск аэропортида бошқа одамга пичоқ билан ҳамла қилди
У ҳодиса гувоҳлари томонидан тўхтатилди ва полицияга топширилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
40 ёшли ўзбекистонлик Россиянинг Красноярск шаҳри аэропортида одамга пичоқ билан ҳужум қилди. Baza хабарига кўра, унинг исми-шарифи Умид Қаимов.
Таъкидланишича, 13 январ куни у аэропорт мажмуасининг биринчи қаватида ҳеч қандай сабабсиз одамга пичоқ билан ҳамла қилган. У ҳодиса гувоҳлари томонидан тўхтатилган ва полицияга топширилган.
Россия Тергов қўмитасининг транспорт бўйича Шарқий минтақалараро тергов бошқармаси хабарига кўра, хорижлик фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У одам ўлдиришга қасд қилишда айбланмоқда.
Қайд қилинишича, эркак аэропортга қуролсиз келган. Кейин бар пештахтаси устига чиқиб, пичоқ ва бир шиша коняк олиб, одамга ташланган.
Унинг хатти-ҳаракатидан 39 ёшли Мансурбек Т. жабрлангани айтилмоқда. Унга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган, сўнгра шифохонага ётқизилган.
Қаимов ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан сўроқ қилинганида, ҳужумни рашк туфайли содир этганини айтган.
Сўроқ жараёни видеолавҳасида рус тилини яхши билмайдиган ва қўлига кишан урилган эркак кўринади. Унинг тушунтиришича, уйига учиб кетишни режалаштирган, бироқ маст бўлган. Таржимоннинг айтишича, қўлга олинган шахс ароқ истеъмол қилган.
Таъкидланишича, эркак тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилган.
Мавзуга оид
09:20
Трамп Қрим сабабли Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
20:31 / 19.02.2026
Ўзбекистон Россияга узум етказиб бериш бўйича Хитойни ортда қолдирди
14:31 / 19.02.2026