Исроил ва Ҳамас сулҳ бўйича келишувга эришди
Исроил ҳукумати ва Ҳамас вакиллари Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни озод этиш бўйича келишувга эришди.

Фото: AP
Axios’нинг ёзишича, томонлар ҳозирча эришилган сулҳ бўйича расмий баёнотни эълон қилмаган. Манбалар қўшма баёнот «яқин вақт ичида» эълон қилинишини билдирган.
CNN телеканалининг исроиллик амалдорларга таяниб маълум қилишича, биринчи босқичда Ҳамас 33 нафар асирни Исроил қамоқхоналаридаги юзлаб фаластинликларга алмашади. Таъкидланишича, Тел-Авив 2023 йил 7 октябрдан кейин ҳибсга олинган барча аёллар ва вояга етмаганларни босқичма-босқич озод этади. Бу вақт давомида ўт очишни тўхтатиш режими амалда бўлади.
Исроил ва Ҳамас ўртасидаги музокаралар 14 январ куни Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтди. 13 январга ўтар кечаси воситачилар – АҚШ, Қатар ва Миср орқали бир йилдан ортиқ давом этаётган музокараларда «ютуққа» эришилди. Қатар вакили томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув матнини топширганди.
Associated Press агентлиги маълумотига кўра, лойиҳа қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- 1-босқич — 42 кун мобайнида гаровда ушлаб турилган 33 нафар Исроил фуқаролари озод қилинади. Исроил армияси эса Ғазо ҳудудларидан чиқишни бошлайди.
- 2-босқич — барча эркаклар озод қилиниб, Исроил ҳарбийлари Ғазодан тўлиқ чиқиб кетади.
- 3-босқич — гаровда бўлган ва ҳалок бўлган шахсларнинг жасадлари қайтарилади, Ғазони қайта тиклаш режаси ишлаб чиқилади ҳамда янги бошқарув тизими яратилади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди
Жаҳон | 02:18
-
Мексика Google корпорациясини судга берди
Жаҳон | 00:27
-
“Ҳарвард бу раундни ютди”: университет АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла хатини текшириб, ўзига қайтариб юборди
Жаҳон | 00:01
-
Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:57 / 09.05.2025
Мавзуга оид

07:41 / 09.05.2025
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда

19:01 / 07.05.2025
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

17:53 / 07.05.2025
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди

11:54 / 07.05.2025