Ғазода яна одамлар ўлдирилди
15 январ куни Исроил ва Ҳамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув эълон қилинди. Ҳамас расмий саҳифаларида, шунингдек, Қатар расмийлари томонидан бу ҳақда эълон қилинди. Исроил ҳам келишувни тасдиқлади, лекин ҳозирча сулҳни икки томон ҳам имзолагани аниқ эмас.

Аl Jazeera хабарига кўра, келишув ҳақида хабарлардан кейин Ғазода Исроил ҳужуми оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган. Хабарлардан бирида айтилишича, келишувдан кейин Исроил армиясининг интенсив ҳужумлари оқибатида Ғазонинг турли ҳудудларида камида 30 киши ҳалок бўлган. Яна бир хабарда 25 киши ўлгани айтилади.
Нетаняҳу: «Ҳамас бўйин товламоқда»
Кейинроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ҳамас ўт очиш режимини тўхтатиш бўйича келишувнинг баъзи бандларини рад этаётгани ҳақида баёнот берди.
«Ҳамас охирги дақиқаларда воситачилар ёрдамида эришилган келишувнинг баъзи бандларидан бўйин товлаяпти. Исроил вазирлар маҳкамаси ҳозирча воситачиларни Ҳамас барча шартларни қабул қилгани ҳақида хабардор қилишга шошмай туради», деб Нетаняҳунинг сўзларини келтирган унинг котибияти.
Нетаняҳу бошчилик Исроил вазирлар маҳкамаси Ҳамас билан келишувни бугун тунда ратификация қилиши керак.
«Ҳамас келишувга содиқ»
Нетаняҳунинг айбловларига жавобан Ҳамас келишувга содиқ экани ҳақида баёнот берди. «Ҳаракат» Telegram-каналида сиёсий қанот вакили Иззат ал Ришкнинг бу борада гаплари келтирилди. «Ҳамас ўт очишни тўхтатиш бўйича воситачилар эълон қилган келишувга содиқ», деган Ҳамас вакили баёнотда. Хабарда бу Ҳамаснинг расмий позицияси экани таъкидланган.
Ғазоликлар байрам қилмоқда
Кеча Қатар бошчилик воситачилар Исроил ва Ҳамас келишувга эришгани ҳақида эълон қилгач, Ғазодаги фаластинликлар байрам қилишни бошлаб юборишди. Тармоқда ғазоликлар сулҳни нишонлаётгани, болалар ширинлик тарқатаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Ғазода қолаётган кўплаб фаластинликлар вайрона ҳолида бўлса-да, ўз уйига боришни истаётгани, энди уйини қайта тиклаши ҳақида гапирган. Чунки улар 1,5 йилдан буён кўчада қолган, Ғазода яшаш учун ҳеч қандай инфратузилма қолмаган.
Маълумот учун, Исроил ва Ҳамас ўртасидаги келишувга кўра, Ҳамас аввалига 34 нафар исроиллик асирни озод қилиши керак. Эвазига Исроил Цахал қўшинларини Ғазодан олиб чиқишни бошлайди. Шунингдек, ҳар бир асир учун 50 нафаргача фаластинлик Исроил қамоқхоналаридан озод этилади. Келишувнинг иккинчи босқичида Ғазода қолган барча асирлар қўйиб юборилади, Исроил эса минглаб фаластинликларни қамоқхонадан озод қилади.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 19:04
-
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters
Жаҳон | 19:01
-
MacCoffee — “2024 йилда Ўзбекистонда 3 таси 1 да қаҳвалари бўйича етакчи” деб эътироф этилди
Ўзбекистон | 19:00
-
«Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бортидан яна бир қирувчи самолёт Қизил денгизга тушиб кетди
Жаҳон | 18:47
Мавзуга оид

19:01
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

17:53
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди

11:54
Исроил Ямандаги асосий аэропорт ва портни яксон этди

09:44