Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда темирйўлга бетон бўлаги қўйиб кетилди
Бетон бўлагини уриб кетган “Афросиёб” поезди маълум муддат тўхтаб қолган ва манзилга қарийб 1,5 соат кечикиб борган. Поездда юздан ортиқ йўловчи бўлган.
Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани ҳудудида темирйўл устига бетон бўлаги қўйиб кетилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилди.
Манбанинг маълум қилишича, воқеа кечда содир бўлган. Номаълум шахс темирйўл четида масофа ёзилган белги остидаги бетон бўлакни ковлаб олган. Сўнгра уни темирйўл устига қўйиб кетган.
Бухорога кетаётган “Афросиёб” тезюрар поезди бетон бўлагига катта тезликда келиб урилган ва маълум муддат тўхтаб қолган. Сўнгра йўлида давом этган поезд манзилга 1 соат 24 минут кечикиб борган.
Поездда 133 нафар йўловчи бўлган. Уларга тан жароҳати етмаган.
Ҳозирча ҳолат қачон бўлгани, бетон бўлагини темирйўлга ким ва нима мақсадда қўйиб кетгани, шунингдек, “Афросиёб” поездига етказилган зарар миқдори маълум эмас.
Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот котиби билан боғланди. Жамият матбуот котиби таҳририятга маълумот тақдим қилмади. Шунинг баробарида ҳолат содир бўлганлигини инкор ҳам этмади.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
11:55 / 04.06.2026