Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги иқтисодий ўсишини баҳолади
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2024 йилда 6 фоизга ўсган. 2025 йил учун прогноз 5,8 фоизни ташкил этади.
Жаҳон банки глобал иқтисодиёт ва алоҳида минтақалар, жумладан, Европа ва Марказий Осиё учун тенденциялар, прогнозлар ва хавфларни таҳлил қилувчи «Глобал иқтисодий истиқболлар» ҳисоботининг сўнгги нашрини эълон қилди.
Жаҳон банки иқтисодчиларининг баҳоларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 2024 йил охирида 6 фоизни ташкил этди. Ташкилотнинг Ўзбекистонга 2025 йил учун прогнози 5,8 фоизни, 2026 йил учун эса 5,9 фоизни ташкил этади.
Бутун Европа ва Марказий Осиё минтақасида 2024 йилда иқтисодий ўсиш суръати 3,2 фоизгача пасайди, дея қайд этди Жаҳон банки. Бу пасайиш, асосан, Россия ва Туркиядаги иқтисодий ўсишнинг заифлашиши билан боғлиқ.
Хомашё нархларининг пасайиши вазиятни бироз юмшатди, бироқ меҳнат бозорларидаги кескинликлар, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасида иш ҳақига босим юқорилигича қолмоқда.
Экспертларнинг қайд этишича, Марказий Осиё мамлакатларига, хусусан, Тожикистонга пул ўтказмалари ҳажми барқарорлигича қолмоқда, бу эса аҳолининг шахсий истеъмоли даражасини сақлаб қолишга хизмат қилмоқда.
Мавзуга оид
08:50
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
21:16 / 29.06.2026
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
08:48 / 27.06.2026