Британия ва Ирландияда тўфон туфайли мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди
Табиий офат кузатилаётган ҳудудда жойлашган миллиондан ортиқ уй хўжаликлари, ферма ва корхоналар электр таъминотисиз қолган. Қатор автомагистраллар об-ҳавонинг «қизил» даражадаги хавфи туфайли ёпилган.

Фото: AFP
Ирландия ва Буюк Британиянинг шимолий қисмларига «Эовин» тўфони ёпирилди. Sky News маълумотларига кўра, табиий офат натижасида Ирландиянинг Донегол графлигида дарахт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Ўз навбатида The Guardian’нинг ёзишича, минглаб рейслар бекор қилинган, қатор автомагистраллар об-ҳавонинг «қизил» даражадаги хавфи туфайли ёпилган.
Ирландияга ёпирилган тўфон шамолининг тезлиги соатига 183 километрга етган бўлиб, бу Иккинчи жаҳон урушидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
Қайд этилишича, Ирландия ва Шимолий Ирландиядаги миллиондан ортиқ уй хўжаликлари, ферма ва корхоналар, шунингдек, Шотландияда 100 мингга яқин истеъмолчи электр таъминотисиз қолган. Мамлакат ҳукуматига кўра, электр энергияси таъминотини тўлиқ тиклаш учун 10 кунгача вақт керак бўлади.
Кучли шамол темирйўл инфратузилмасига ҳам зарар етказган, паромлар қатнови бекор қилинган.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди

11:08 / 06.03.2025
Ирландия Киевга махсус топшириқли кучларни юбориши мумкин

19:19 / 24.02.2025
Британлар Ирландия фуқаролигини олиш учун рекорд даражада ариза берди

22:43 / 23.01.2025