Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Россия билан музокаралар тақиқи ўзига тегишли эмаслигини айтди
Украина президенти аввалроқ Россия билан музокара олиб боришни тақиқлаган эди. Бу қарор шахсан ўзига эмас, бошқаларга тегишли эканини айтди.
Фото: AFP
Россия билан музокара олиб боришни тақиқлаш ҳақидаги қарор Украина президенти Володимир Зеленскийга тегишли эмас. Бу ҳақда Киевда Молдова президенти Майя Санду билан ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берилди.
Украина раҳбари 2022 йил 4 октябрда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг мамлакатдаги сепаратизм туфайли Владимир Путин билан музокара ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарорини кучга киритганини айтди.
«Нега мен бу фармонга имзо чекдим? Чунки Путин Украинага, мустақиллигимизга ва менга бевосита таъсир ўтказиш учун сепаратистлар билан, бошқа давлатлар вакиллари билан биргаликда жуда кўп турли хил [алоқа каналларини] жуда тез қура бошлади. Кўплаб музокара жараёнлари, кўплаб хуфёна сиёсий йўлаклар бўлди», деди у.
Зеленский сўзларига кўра, у «ҳар қандай сиёсий арбобга» Россия томони билан музокаралар олиб боришни тақиқлаб, Украинадаги сепаратизмни тўхтатишга муваффақ бўлган.
«Мен мутлақо адолатли қарор қабул қилдим. Мен Украина президентиман, мен ҳар қандай музокара раҳбариман ва бошқаларга буни ман қилганман. Албатта, бу Путинга ёқмади, чунки унинг кўплаб каналлари бор эди», деб қўшимча қилди у.
Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарори матнида «Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боришнинг иложи йўқлиги» баён этилган. У ерда ҳеч қандай истиснолар кўрсатилмаган.
Мавзуга оид
10:42
Дрон зарбалари: РФ нефт компаниялари йўқотиши 1 трлн рублдан ошди
15:07 / 09.02.2026
Украинада Россия Starlink’дан узишни қандай четлаб ўтаётгани айтилди
13:41 / 09.02.2026
Бабиш: Европа Украина бўйича Путин билан музокара олиб бориши керак
12:36 / 09.02.2026