2024 йилда Ўзбекистон банкларининг умумий соф фойдаси кескин камайди
Ўтган йилни давлат улуши мавжуд банклар 317 млрд сўм зарар билан якунлаган. Бунга Микрокредитбанк (-1,7 трлн сўм) ва Бизнесни ривожлантириш банкининг (-2,2 трлн сўм) катта миқдорда зарар кўргани асосий сабаб бўлган. Шунингдек, Алоқабанк, Агробанк ва Асакабанкнинг ҳам соф фойдаси 2023 йилга нисбатан сезиларли қисқарган.
Ўзбекистон банклари 2024 йилни 6 трлн 966 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Бу 2023 йилдаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 44 фоизгa кам.
Bankers.uz маълумотларига кўра, давлат улуши мавжуд банклар ўтган йилни 317,2 млрд сўмлик зарар билан якунлаган. Бунга Микрокредитбанк (-1,7 трлн сўм) ва Бизнесни ривожлантириш банкининг (-2,2 трлн сўм) катта миқдорда зарар кўргани асосий сабаб бўлган. Шунингдек, Алоқабанк, Агробанк ва Асакабанкнинг ҳам соф фойдаси 2023 йилга нисбатан кескин камайган.
Соф фойда бўйича ТОП-10 таликда иккита давлат банки — Ўзсаноатқурилишбанк ва Ўзмиллийбанк қайд этилган. Ўзсаноатқурилишбанк 2023 йилга нисбатан қарийб 43 фоизлик ўсиш билан 1,3 трлн сўм соф фойда олган. Шунингдек, Ўзмиллийбанк (+0,3 фоиз) ва Халқ банки (+8,1 фоиз) молиявий натижасида кичик бўлса-да ўсиш кузатилган.
Хусусий банклар эса йил давомида жами 7,3 трлн сўм соф фойда олган. Давлат улуши бўлмаган банклар орасида Hamkorbank 1,42 трлн сўм соф фойда олган ҳолда етакчи бўлган бўлса, ундан кейинги ўринни Капиталбанк (1,16 трлн сўм) эгаллаган. Шунингдек, Ипак Йўли банки (910,5 млрд сўм) ва Orient Finans банкнинг (901,1 млрд сўм) фойдаси ҳам 900 млрд сўмдан ошган.
2023 йил билан солиштирганда фойданинг энг юқори ўсиши TBC Bank'да (+748,5) кузатилган. Шу билан бирга Octobank (+101,7 фоиз) ҳамда Uzum Bank (+121,4 фоиз) натижаларида ҳам кескин ўсиш юз берган.
Бундан ташқари, нодавлат банкларнинг еттитаси йилни зарар билан якунлаган. Улар орасида 2023 йилни 800 млрд сўмдан кўпроқ соф фойда билан тугатган Ипотека банк ҳам бор. Банк 2024 йилда 240 млрд сўмдан кўпроқ зарар кўрган.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда фаолият олиб борган 35 та банкнинг жами соф фойдаси қарийб 12 трлн 373 млрд сўмни ташкил қилиб, 2022 йилга нисбатан 2,4 баробарга ўсганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади
Ўзбекистон | 23:43 / 02.02.2025
Левиафанга қарши олигарх: нега Илон Маск «Европага асил буюклигини қайтариш»га аҳд қилди?
Жаҳон | 20:34 / 02.02.2025
Трампдан янги «шоу», ҲАМАСда янги тактика, АҚШни «синдирган» Хитой – ҳафта дайжести
Жаҳон | 16:07 / 02.02.2025
“Уйда ўтира олмайман” — Қумтепа бозорида савдо қилаётган 81 ёшли отахон
Жамият | 14:44 / 02.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда 13 ёшли қўшни қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
Жамият | 17:19
-
Тошкентда АҚШга юбориш эвазига 20 минг доллар олган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 17:07
-
Москвада Донецкдаги «Арбат» баталёни асосчиси портлатиб юборилди
Жаҳон | 17:02
-
Туркманистон 2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилди
Жаҳон | 17:01
Мавзуга оид
16:29 / 28.01.2025
Тижорат банклари терговчиларнинг қонуний топшириқларига амал қилмаяпти — Омбудсман
11:05 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
21:27 / 15.01.2025
Кредит олишни ўзига ўзи тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди
08:52 / 07.01.2025