Колумбия мигрантларга тўла АҚШ самолётларини ўз ҳудудига киритмади
Мамлакат президенти Густаво Петро АҚШ маъмурияти ҳаракатларини қоралаб, мигрантларда ҳам ҳуқуқ борлигини таъкидлади.
Колумбия ҳукумати депортация қилинган мигрантларни олиб кетаётган АҚШ самолётларини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters америкалик мулозимга таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, иккита самолёт бортида 160 нафарга яқин мигрант бор эди. Охир оқибат самолёт орқага қайтишга мажбур бўлган.
Расмийнинг сўзларига кўра, аввалроқ АҚШ ҳарбий самолётлари мигрантларни мамлакат ташқарисига олиб чиқишда фойдаланилмаган, бироқ Пентагон президент Доналд Трамп маъмурияти мамлакат жанубида фавқулодда ҳолат эълон қилганидан кейин бундай чораларни кўрган.
Колумбия президенти Густаво Петро АҚШ маъмурияти ҳаракатларини қоралаб, мигрантлар «ҳуқуқ субъектлари» эканини таъкидлаб, 15,5 мингдан ортиқ америкалик ўз мамлакатида ноқонуний яшаётганини қўшимча қилди.
«Мигрант жиноятчи эмас ва унга инсоний муносабатда бўлиш керак», деди Петро ва агар АҚШ фуқаролик самолётларидан фойдаланса ва мигрантлар билан муносабатларда яхшироқ протоколлар жорий қилса, Колумбия ватандошларини қабул этишини қўшимча қилди.
Трамп сайловолди кампаниясида барча 11 миллион ноқонуний мигрантни Қўшма Штатлардан оммавий депортация қилишга бир неча бор ваъда берган эди. Уларнинг аксарияти Мексика, Салвадор, Ҳаити, Гватемала, Ҳондурас, Венесуэла, Бразилия, Доминикана, Колумбия, Эквадор ва бошқа давлатлардан.
Мавзуга оид
22:27 / 31.01.2025
Трамп 1 февралдан Мексика ва Канада товарларига бож жорий қилди
20:01 / 31.01.2025
Бундестаг миграцияни чекловчи таклифни қабул қилди, Шолц ғазабда
16:27 / 31.01.2025
Трамп ягона валюта яратмоқчи бўлаётган BRICS мамлакатларига таҳдид қилди
15:40 / 31.01.2025