Иқтисодиёт | 13:27 / 28.01.2025
15767
4 дақиқада ўқилади

Кремний водийсида саросима. Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти бу йўналишда АҚШнинг доминантлигига соя солмоқда

DeepSeek янги сунъий интеллектини ишга туширгани фонида АҚШ фонд бозори бир кунда 1 триллион доллар йўқотди. Хусусан, Nvidia, Microsoft, Google, Tesla, Meta вa Amazon каби гигант компанияларнинг акциялари кескин пасайиб кетди. Хитой стартапи янги моделни 6 млн доллардан камроқ маблағ эвазига ишлаб чиққани айтилмоқда. Ғарб компаниялари эса ўз маҳсулотлари учун миллиардлаб доллар сарфлаганди.

Хитойнинг DeepSeek стартапи янги сунъий интеллект моделини тақдим этиши глобал молия бозорини ларзага солди.

Хусусан, DeepSeek’нинг пайдо бўлиши инвесторларда АҚШнинг сунъий интеллект пойгасидаги мутлақ устунлигини шубҳа остига қўя бошлади.

Натижада СИ моделларини қувватлайдиган компютер чиплари ишлаб чиқарувчи Nvidia компаниясининг акциялари 17 фоизга тушиб, бозор қийматини қарийб 600 миллиард долларга йўқотди. Бу – АҚШ фонд бозори тарихидаги энг катта кунлик йўқотиш бўлди.

Шунингдек, Microsoft, Google, Tesla, Meta вa Amazon акциялари ҳам кескин пасайди.

Nasdaq фонд индексидаги фючерслар деярли 5 фоизга, S&P 500 индекси эса микрочип ишлаб чиқарувчиларнинг акциялари таъсирида 2,6 фоизга пасайди. АҚШ фонд бозорининг бир кунлик ёқотиши 1 триллион долларга етди.

Бозор ўзгарувчанлигини ўлчайдиган ва инвесторлар кайфиятининг “барометри” бўлиб хизмат қилувчи Cboe Volatility Index савдонинг баъзи нуқталарида 50 фоиздан ошиб кетди.

DeepSeek ҳақида

2025 йил 20 январда DeepSeek ўзининг DeepSeek-R1 ва DeepSeek-R1-Zero каби инновацион моделларини тақдим этди. Ушбу моделлар 671 миллиард параметрга эга бўлиб, юқори самарадорлик кўрсатган. Модел атиги икки ой ичида 2048 та Nvidia H800 GPU ёрдамида ўқитилган бўлиб, бу бошқа йирик моделлар билан солиштирганда 11 баробар камроқ ҳисоблаш қувватини талаб қилади.

Таҳлилчиларга кўра, DeepSeek R1 барча асосий мезонларда OpenAI'нинг ChatGPT о1 моделини ортда қолдирган. Бундан ташқари, у мутлақо бепул ва API билан ишлаш бир неча баравар арзон.

Бу эса ушбу тармоққа миллиардлаб доллар пул тикаётган инвесторлар ва глобал технология компанияларида саволларни кўпайтиряпти. DeepSeek моделларини ўқитиш ва ишлаб чиқиш нархи батафсил ошкор этилмаган, аммо у рақобатчиларникидан сезиларли даражада пастроқ бўлиши мумкин. Айрим маълумотларга кўра, OpenAI бир неча йиллар давомида миллиардлаб доллар сарфлаб яратган LLM (Large Language Model) Хитой стартапи томонидан бир неча ой ичида атиги 6 миллион долларга ишлаб чиқилган.

DeepSeek йирик инвесторлар, жумладан High-Flyer фонди томонидан қўллаб-қувватланади. High-Flyer Хитойнинг энг йирик квант фондларидан бири сифатида танилган ва технологик инновацияларни молиялаштиришда фаол иштирок этади.

DeepSeek жуда тез оммавийлашяпти

DeepSeek иловаси дам олиш кунлари Apple дўконида юклаб олишлар жадвалининг энг юқори поғонасига кўтарилди. App Figures маълумотларига кўра, Австралия, Канада, Хитой, Сингапур, АҚШ ва Буюк Британиядаги iPhone иловалари дўконларида юклашлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Similarweb таҳлилий хизмати маълумотларига кўра эса, компания веб-сайтига кунлик ташрифлар сони 280 мингдан 6,2 миллионга ошган.

DeepSeek’даги цензура

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, DeepSeek чатботи Тянанмен майдонидаги воқеалар, Шинжондаги уйғурларга қарши геноцид айбловлари, Тайван билан ҳудудий муаммолар ва инсон ҳуқуқлари каби материк Хитой учун нозик масалаларда ўзини ўзи цензура қилади.

Мисол учун, агар фойдаланувчи “Тайван давлатми?” деган саволни берса, тизим Тайван Хитойнинг бир қисми деб жавоб беради ва кейин жавобини тезда ўзгартириб, “Кечирасиз, бу менинг доирамдан ташқарида. Келинг, бошқа нарсалар ҳақида гаплашайлик”, деган ёзув пайдо бўлади.

“Бу огоҳланлик қўнғироғи бўлиши керак”

Доналд Трамп DeepSeek’нинг чиқарилиши “АҚШ саноати учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак”лиги, пойгада ғалаба қозониш учун рақобатга эътибор қаратиш лозимлигини айтди.

Трамп хорижда алоҳида шаклда ишлаб чиқарилган компютер чипларига янги тарифлар жорий этишни режалаштираётганини маълум қилганди, бу эса Осиёдан чип импортига қарам бўлган АҚШ технология саноати учун қўшимча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди