Шу билан бирга, кўчадаги автотураргоҳларни тартибга солиш ва беқарор, хаотик туриш ҳолатларига барҳам беришга, барча йўл ҳаракати қатнашчилари учун хавфсизлик ва қулайлик даражасини оширишга эришиш мумкин. Шунингдек, шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун қўшимча молия манбаи яратилади.

Хорижий тажриба ҳам тўловли автотураргоҳлар транспорт оқимини яхшилашга ёрдам берганини кўрсатади. Масалан, Москва, Будапешт, Олмаoта ва бошқа шаҳарларда бундай тизим жорий этилганидан сўнг тирбандликлар 15–25% га камайган. Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам шу каби натижага эришиш кутилмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳада шаҳар ҳудуди автотураргоҳга бўлган талаб ва юкламасига қараб турли тоифаларга бўлинган:
● А ҳудуд (шаҳар маркази) — 12 000 сўм/соат;
● B ҳудуд — 10 000 сўм/соат;
● C ҳудуд — 8 000 сўм/соат;
● D ҳудуд — 6 000 сўм/соат;
● E ҳудуд — 5 000 сўм/соат.

Бугунги кунга келиб, пулли автотураргоҳлар қуйидаги манзилларда жорий этилмоқда:
Амир Темур майдони атрофи;
Истиқлол кўчаси (Кутубхонадан Амир Темур кўчасигача бўлган қисми);
Истиқбол кўчасининг бошқа участкалари;
Содиқ Азимов кўчаси (Истиқбол кўчасидан Амир Темур кўчасигача) ва Миробод тумани ҳудудида.
Шаҳрисабз кўчаси (Истиқбол кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача)
Глинка кўчаси (Нукус кўчасидан Шота Руставели кўчасигача)









