Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Туркия президентига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди
Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистон ва Озарбайжон делегацияларини қабул қилди. Учрашувда ТИВ раҳбари Туркия президентига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини топширди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 январ куни Ўзбекистон ва Озарбайжон делегацияларини қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубини Туркия раҳбарига етказган.
«Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик қилиш учун энг мустаҳкам пойдевор яратмоқда. Минг йиллик тарих, анъана ва урф-одатлар билан боғлиқ бўлган халқларимиз фаровон келажакни барпо этиш йўлида бир-бири билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда», — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналига.

Бахтиёр Саидов, шунингдек, Анқара шаҳрида Туркия ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлар Ҳоқон Фидан ҳамда Жайҳум Байрамов билан уч томонлама форум олдидан учрашув ўтказган.
«Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва фаровонлик ришталарини чуқурлаштиришга интилишда ҳамфикрдир. Бизнинг умумий салоҳиятимиз жуда катта ва елкама-елка ҳамкорликда келажак авлодлар учун чексиз имкониятлар очади», — деб ёзади у.
Мавзуга оид
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
23:23 / 12.02.2026
Туркия ва ядро қуроли: геосиёсий таҳлил
23:06 / 12.02.2026
Истанбулда Дурдона Ҳакимова билан бирга яна бир аёл ўлдирилгани аниқланди
13:59 / 12.02.2026