Жаҳон | 20:36 / 29.01.2025
2607
2 дақиқада ўқилади

Финландия компанияси Украина учун камикадзе дрон ишлаб чиқарди

Ушбу учувчисиз учиш аппарати 3,6 килограммли портловчи қурилмага эга. Шунингдек, дрон алоқа узилишларига бардошли тизим билан жиҳозланган.

Фото: Insta Group Oy

Финландиянинг Insta мудофаа компанияси Украинадаги шериги билан ҳамкорликда жанговар дрон ишлаб чиқди. Бу ҳақда Insta’нинг расмий сайтида сўз боради.

«Insta компанияси учувчисиз учиш қурилмаси ва патентланган портловчи зарядининг янги, нисбатан самарали версиясини ишлаб чиқди», — дейилади хабарда.

Дрон номи Steel Eagle ER бўлиб, у ўзидан олдинги моделдан анча арзон. Компания вице-президенти Тууре Леҳторантанинг сўзларига кўра, «учувчисиз учиш аппаратларининг анча кенг экотизимида ишловчи украиналик шериги» дронлар самарадорлигини яхшилаш, парвоз узоқлигини ва юк кўтариш имкониятини оширишга хизмат қиладиган ускуналар етказиб берган.

Бортида тахминан 3,6 килограммли портловчи қурилмаси бор элемент таркибида пўлат ва волфрам шарчалар мавжуд бўлиб, у портлаш амалга ошганидан кейин 2 минг метр квадрат майдонга ёйилиши мумкин. Шунингдек, дрон алоқа узилишларга бардошли қиладиган тизим билан жиҳозланган.

Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, дрон Украина бозори учун сотувга чиқарилади, шунингдек, яқин орада Европа ва НАТОга аъзо давлатлар бозорига тақдим этилади. Insta компанияси Финландия Қуролли кучларининг стратегик шериги ҳисобланади.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид