Жаҳон | 17:34 / 29.01.2025
4250
2 дақиқада ўқилади

Россия Googleʼга белгилаган жарималар миқдори 2 дуодециллион рублга яқинлашди

Дуодециллион бу — 39 та нолга эга рақам. Россия телеканаллари YouTubeʼдаги аккаунтлари блоклангани учун Америка корпорациясини судга берган. Суд эса унга ошиб борувчи жарима белгилаган ва унинг энг кўп миқдори чекланмаган.

Фото: Kun.uz

Россиянинг 17 та телеканали YouTube аккаунтлари блоклангани учун Google корпорациясидан талаб қилаётган жами сумма 15 январ куни 1,81 дуодециллион рублга етди. Бу ҳақда икки нафар манбасининг сўзларига таяниб «РБК» нашри хабар берди.

Дуодециллион бу — 39 та нолга эга рақам.

2021 йилда Россия суди Googleʼга ошиб борадиган жарима белгилаган, чунки корпорация YouTubeʼдаги Россия пропаганда каналларини, жумладан, «Биринчи канал», ВГТРК, НТВ, «Звезда» ва Маргарита Симоняннинг каналларини тиклашдан бош тортган. Суд қарорига кўра, фаолияти тўхтатиб қўйилган каналларнинг ҳар бир куни учун 100 минг рубл миқдорида жарима ҳисобланади, бунда Google қарорни бажармагунча жарима ҳар ҳафта икки баравар кўпайиб боради.

Googleʼга белгиланган прогрессив жарима миқдори чекланмаган. 2024 йил октябр охирларида у 2 ундециллионга (36 та нолга эга рақам) етганди. Маълум муддатдан кейин жами сумма гуголдан — 100 та нолга эга рақамдан ҳам ошиб кетиши мумкин.

Қайд этилишича, Россия томонидан белгиланган жарима миқдори Googleʼга эгалик қилувчи Alphabet капитализациясидан (2,4 триллион доллар) ҳам кўп.

Россия медиаси турли давлатларнинг судлари орқали Googleʼдан РФ суди қарорини бажаришни талаб қилмоқда. Англия ва Уэлс Олий суди 2025 йил январда Россия телеканалларига корпорациянинг АҚШ ва Буюк Британиядан бошқа давлатлардаги активларига ҳибс қўйилишини талаб қилишни тақиқлаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам сиз учун хизмат кўрсатади

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда