Россия суди Googleʼни 2 ундециллион рубл жаримага тортди
17 та рус телеканалининг Google корпорациясига умумий даъвоси 2 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 000 рублни ташкил этди. Бунда 2 рақамининг ортида 36 та нол бор рақам ҳосил бўлади.

Фото: Kun.uz
Россия суди Youtube видеохостингида маҳаллий телеканалларнинг аккаунтлари тиклаб берилиши борасидаги талаблари бажарилмагани учун Америка компаниясига ундециллионларда ўлчанадиган жарима белгилади. Бу ҳақда суд иши билан таниш манбасига таяниб РБК хабар қилмоқда.
Бунда «Звезда», «Первий канал», ВГТРК («Россия 1», «Россия 24» ва бошқа ҳудудий телеканаллар), «Парламент телевидениеси», «Москва Медиа», «ТВ-Центр», НТВ, «ГПМ», «Россия жамоатчилик телевидениеси », «Телеканал 360», «ТРК Петербург», «Православ телевидениеси фонди», «Миллий спорт телеканали», «Центр технологик компанияси», шунингдек, телебошловчи Маргарита Симоняннинг YouTube каналини юритувчи хусусий тадбиркор «Симоньян М.С.» кабиларнинг умумий даъвоси назарда тутилган.
РБК агентлигининг аниқлик киритишича, аввалроқ суд ушбу ОАВларнинг аккаунтларини YouTubeʼда тиклаш ва бу талаб бажарилмаганида йўқотилган даромадни тўлаб бериш мажбурияти ҳақида қарор чиқарган. Суд қарори кучга кирганидан сўнг тўққиз ой ичида бажарилиши шарт бўлган. Талаб бажарилмаган ҳар бир кун учун 100 минг рубл жарима белгиланган. Суд қарори бажарилмаса, ҳар ҳафтада сумма икки баробар кўпаяди. Жариманинг умумий суммаси чегараси белгиланмаган.
Суд жараёнининг бошқа бир иштирокчиси РБКга сентябр ойида умумий жарима миқдори 13 дециллионга (13 нинг ортида 33 та нол бор) етганини маълум қилган.
2020 йилда YouTube эгалари АҚШ санкциялари остида бўлган «Царград» ва РИА ФАН аккаунтларини блоклаганди. Ўша йилнинг августида «Царград» Москва арбитраж судига мурожаат қилганди. Келгуси йил баҳорида суд Googleʼга блокланган аккаунтни «Царград»га очиш мажбуриятини юклаб, талаб бажарилмаса прогрессив жарима тайинланиши билан таҳдид қилган.
2022 йилда Россия Украинага кенг кўламли босқин уюштирганидан сўнг YouTube Sputnik, НТВ ва «Россия 24», кейинроқ, Russia Today, барча Россия давлат каналлари, «Гостелерадиофонд» каналлари, «Спас», шунингдек, «Аврора», «Дума ТВ», ВГТРКнинг ҳудудий каналларини блоклаб қўйган эди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Роналду Саудия Арабистонида қолди
Спорт | 19:05
-
Uzbekistan Airways иккита янги Airbus А321neo самолётларини олиб келади
Ўзбекистон | 19:03
-
Сифатли чизиқ – хавфсиз ҳаёт. Ўзбекистон йўлларида “йўқолиб кетадиган” чизиқлар ҳақида
Жамият | 19:00
-
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, қарийб 700 киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 18:56
Мавзуга оид

18:13
Россияда мигрантларнинг қурилишдаги улуши маълум қилинди

16:57
КХДР Украинадаги урушга қўшимча кучларни юборишга тайёрланмоқда – ОАВ

14:44
Сербияда 6 киши давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинди

14:41